ЖЧ-2022да 4 нафар ўзбекистонлик ишлайди...

ЖЧ-2022да 4 нафар ўзбекистонлик ишлайди...

ЖЧ—2022 ташкилий қўмитасида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари сони 4 нафарга етди.

Қўмитада Никимбаевларнинг турли авлодлари икки вакилидан ташқари, Александр Давиденко (Англия ва Саудия Арабистони терма жамоалари яшайдиган меҳмонхоналар хавфсизлиги учун масъул) ва Азиза Татлимуродова («Халифа» стадиони хавфсизлиги бўйича координатор) ишлашади. Турли йиллар ЎФФ (ЎФА) ёки ПФЛда турли лавозимларда фаолият юритганлар. Ўзбекистонда ҳам шундай юксак халқаро даражада ишлашга қодир мутахассислар бор, бу ҳақда 5 йил олдин ҳам айтганман, бугун яна гапиряпман. Уларни кўриш ва ишонч билдириш жуда муҳим. Бошқа томондан, ЖЧ ташкилий қўмитасидаги ҳар бир иш куни ЎФА|ПФЛдаги тахминан ярим йиллик иш билан тенг. Демак, ҳозир Қатарда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари аввалгилари билан солиштириб бўлмайдиган билим-тажрибага эга бўлмоқдалар. Энди саволни бошқача қўяман: улар Ўзбекистон футболига қайтганларида (агар қайтишса, албатта), бу тажрибани қўллай оладиларми? Бу тажриба ўз усуллари билан ишлашга одатланиб қолган ва бошқалардан ўрганишни истамайдиганлар учун керакми?

Алишер НИКИМБАЕВ