Саудия қироли кубоги. Кутилганидек, «Ан Наср» финалда ва Роналдуда дубль...
Хабарингиз бор, кеча оқшомда Саудия қироли кубогининг 2-ярим финал баҳсида «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Халиж» устидан ишончли ғалабага эришди.
ФИФА ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2023 мезбонлигини расман Аргентинага топширди.
Индонезияда ўтказилиши белгиланган ёшлар ўртасидаги (U20) ЖЧ-2023 турнири ўтган ҳафтада сиёсий сабаблар туфайли мамлакатдан тортиб олинганди.
ФИФА расмий сайти хабарига кўра, мусобақа Аргентина майдонларида бўлиб ўтади. ЖЧ-2023 ўтказилиш саналари ўзгармаган – ўйинлар 20 майдан 11 июнга қадар ўтказилади.
Қайд этилишича, мусобақага 21 апрель куни ФИФАнинг Швейцариядаги қароргоҳида қуръа ташланади. Ўзбекистон ёшлар жамоаси турнирга Осиё чемпиони сифатида йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2023га илк марта Исроил ёшлар жамоаси ҳам йўлланма олгани, аммо бу мамлакат жамоасининг Индонезияга келиши маҳаллий аҳолининг турли норозилик намойишларига сабаб бўлаётганди. Индонезия Исроилнинг Фаластин билан низолари ва бу мамлакатга нисбатан зўравонликлари сабабли уни тан олмаган.
Аввалроқ, Ироқ ёшлар жамоаси ҳам ЖЧ-2023да Исроилга рўбарў келса, бу жамоага қарши майдонга тушмаслиги ёки умуман турнирда қатнашмаслиги мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.
Хабарингиз бор, кеча оқшомда Саудия қироли кубогининг 2-ярим финал баҳсида «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Халиж» устидан ишончли ғалабага эришди.
Европа Чемпионлар Лигасида яримфиналнинг иккинчи жуфтлигида «Боруссия» Дортмундда «ПСЖ»ни қабул қилди.
Ўзбекистон олимпия жамоасининг 3 аъзоси – Абдуқодир Ҳусанов , Ҳожимат Эркинов ва Аббос Файзуллаев Японияга қарши Осиё кубоги U23 финалида ўйнамайдиган бўлди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789