ЖЧ-2026 саралаши. Ҳозирча гуруҳ пешқадамимиз, бардавом бўлсин!

ЖЧ-2026 саралаши. Ҳозирча гуруҳ пешқадамимиз, бардавом бўлсин!

Хабарингиз бор, бугун ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич 3-тури доирасидаги учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, ОФК E гуруҳидан ўрин олган Гонконг- Ўзбекистон ўйинида вакилларимиз ишончли ғалабани танатан қилишди. Сречко Катанец шогирдлари биринчи бўлимда қатор имкониятлардан фойдалана олмаган бўлишсада, 2-бўлимда ўз мақсадларига эришишди. Уч ойлик танаффусдан кейин миллий жамоага қайтган Элдорнинг голига Азизбек Турғунбоев ассистентлик қилган бўлса, Рустам Ашурматовникга Машарипов ҳаммуаллиф бўлди.

Шундай қилиб, бош жамоамиз 3 ўйинда 7 очко жамғариб, ҳозирча гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Гуруҳдаги яна бир баҳсда Эрон (4 очко) бугун Туркманистонни (1 очко) қабул қилади. Терма жамоамиз 4-тур доирасида 26 март куни Тошкентда Гонгконгга қарши яна майдонга тушади.

ГОНКОНГ  -  ЎЗБЕКИСТОН 0:2 (0:0)
Гонконг, "Монг Кок" стадиони. 
Ҳакамлар: Ким Во Сунг, Жанг Жон Пил, Канг Донг Ҳо, Ким Да Ёнг
Гол: Элдор Шомуродов  (Азиз Турғунбоев) 49, 0:1, Рустам Ашурматов (Жалолиддин Машарипов) 65, 0:2
Гонконг: 1. Япп Хунг Фаи, 2. Оливер Бенжамин Герби, 5. Ҳелио Гонсалвес, 6. Ву Чунг Лок (3. Тсуи Ванг Кит,87), 8. Тан Чун Лок, 9. Матт Орр (20. Майкл Удебулузор,63), 11. Эвертон Камарго (14. Поон Пуи Ҳин,63), 16. Чан Сиу Кван Филип , 21. Ю Тзе Нам, 22. Соареш Жуниор Валтер (10. Феррейра Стефан, 80), 23. Сун Минг Ҳим
Захира: 18. Понг Чеук Ҳеи, 19. Тсе Ка Винг,  4. Ю Ваи Лим,  12. Лам Ҳин Тинг, 13. Ли Нгаи Ҳои,  15. Чанг Ҳеи Йин, 17. Вонг Тсз Ҳо, 
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 2. Абдуқодир Ҳусанов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 5. Рустам Ашурматов (23. Ҳусниддин Алиқулов,70)  7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков (6. Диёр Холматов,90), 10. Жалолиддин Машарипов (21. Азизбек Амонов,81), 14. Элдор Шомуродов (17. Бобир Абдихолиқов, 90), 15. Умар Эшмуродов, 19. Азизбек Турғунбоев, 20. Ҳожимат Эркинов (22. Аббосбек Файзуллаев,46)

Захира: 12. Абдувоҳид Неъматов, 16. Ботирали Эргагашев, 3. Акрамжон Комилов,  8. Жамшид Искандеров, 13. Зафармурод Абдираҳматов, 18. Абдулла Абдуллаев,   

Учрашув статистикаси
ГОНКОНГ - ЎЗБЕКИСТОН 0:2
Голли вазиятлар – 5:21
Аниқ зарбалар – 2:8
Ноаниқ зарбалар – 2:9
Блокланган зарбалар – 1:4
Фоллар – 7:11
Бурчак зарбалари – 5:10
Жарима зарбалари: 11:10
Офсайдлар – 3:0
Тўпга эгалик қилиш – 50:50%

21 март (пайшанба)
21:00. Эрон – Туркманистон.