Сиссе лавозимини тарк этди
Машҳур сенегаллик собиқ футболчи Алиу Сиссе бундан буён мамлакатнинг асосий жамоаси мураббийи эмас.
Осиёда ЖЧ-2026 ҳал қилувчи 3-саралаш босқич 2-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бишкекда Қирғизистонга қарши майдонга тушди.
Аввалги ўйинларни ҳисобга олсак, бу сафар терма жамоамизга осон бўлмади. Учрашувнинг 15-дақиқасида Самарқанд «Динамо» клуби ҳужумчиси Жоэл Кожо ҳисобни очиб, қирғизларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кейинги ҳужумдаёқ Элдор Шомуродов мувозанатни тиклади - 1:1. 35-дақиқада Одилжон Абдураҳмонов стадионни иккинчи бор ларзага келтириб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 2:1. Бўлим якунида эса Шерзод Насруллаевнинг узатмасини Ҳусниддин Алиқулов ўз услубида - боши билан голга айлантирди - 2:2.
Иккинчи бўлимда эса рақибдан устунлигини кўрсата олган Сречко Катанец шогирдлари 72-дақиқада ниҳоят ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Шомуродовнинг заргарона пасини Остон Ўрунов чиройли ҳаракатлари ва зарбаси билан ғалаба голига айлантирди - 3:2.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки икки турни ҳам ғалаба билан якунлаб, 6 очко билан турнир «А» гуруҳи пешқадамига айланди.
Гуруҳдаги дастлабки баҳсда КХДР Қатар билан жанговар дуранг (2:2) натижа қайд этган бўлса, яна бир учрашувда БАА Эронни қабул қилиб...
10 сентябрь
ҚИРҒИЗИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН - 2:3 (2:2)
Бишкек. «Долен Омурзаков» номли стадион. 13282 томошабин.
Ҳакамлар: Аҳмад ал Али, Абдулҳади ал Энези, Аҳмад Аббос, Аммар Ашканони (Қувайт).
Голлар: Жоэл Кожо (15), Одилжон Абдураҳмонов (35) - Элдор Шомуродов (17), Ҳусниддин Алиқулов (45+1), Остон Ўрунов (72).
Қирғизистон: 1.Эржан Токотаев, 2.Валерий Кичин, 3.Тамирлан Козубаев, 6.Кристиан Браузман, 14.Александр Мишенко, 22.Алимардон Шукуров, 18.Қайрат Жгалбек Уулу (10.Гулжигит Алиқулов, 60), 12.Одилжон Абдураҳмонов, 17.Элдиар Зарипбеков, 19.Эрмек Кенжебаев (15.Суиунтбек Мамаралиев, 78), 7.Жоэл Кожо (9.Эрнист Батирканов, 78).
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (19.Азиз Турғунбоев, 62), 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Рустам Ашурматов (18.Абдулла Абдуллаев, 62), 13.Шерзод Насруллаев, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (22.Аббосбек Файзуллаев, 75) 11.Остон Ўрунов (20.Ҳожимат Эркинов, 89), 14.Элдор Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Рустам Ашурматов (34), Элдор Шомуродов (90+4).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Элдор Шомуродов (Ўзбекистон).
КХДР - ҚАТАР - 2:2 (1:2)
Вьентьян (Лаос). «Миллий» стадиони.
Бош ҳакам: Муҳаммад бин Насаруддин (Малайзия).
Голлар: Ри Ил Сон (19), Канг Кук Чол II (52) - Акром Афиф (31-пен.), Али ал Моаз (44).
Қатар: Мешал Баршам, Жассим Абулсаллом (Эдмилсон Жуниор, 74), Тариқ Салмон (Исмоил Муҳаммад, 38), Ҳумам ал Амин (Муҳаммад Ваад, 69), Лукас Мендес, Педру Мигел, Аҳмад Фатҳи, Иброҳим ал Ҳасан (Аҳмад ал Рави, 46), Абдуллоҳ ал Язиди (Абдулраҳмон Фаҳми, 38), Али ал Моаз, Акром Афиф.
Огоҳлантиришлар: Ким Пом Хёк (34), Кан Жу Хёк (82), Ри Ил Сон (90+5) - Тариқ Салмон (22), Иброҳим ал Ҳасан (36).
Четлатиш: Канг Кук Чол I (28, К).
БАА - ЭРОН - 0:1 (0:1)
Ал-Айн. «Ҳазза бин Зайд» стадиони.
Бош ҳакам: Ким Чон Хёк (Ж.Корея).
Гол: Меҳди Гайеди (45+3).
БАА: Холид Эйса, Абдуллоҳ Идрис (Фаҳад Бадр, 85), Холид Иброҳим, Халифа ал Ҳаммади, Куам Оттон, Кайо, Яҳё Нодир (Исам Файз, 85), Абдулла ал Менхали, Хариб Сухайл, Таҳнун ал Зааби (Фабио Лима, 65), Яҳё Али Саид (Али Солиҳ, 59).
Эрон: Алиризо Бейранванд, Ҳусейн Канаани, Шожа Халилзода, Солиҳ Ҳардани, Милод Муҳаммади, Саман Годдос (Али Голизода, 57), Саид Иззатуллоҳи (Муҳаммад Горбани, 76), Омид Нурафкан, Алиризо Жаҳонбахш, Меҳди Гайеди (Сардор Азмун, 57), Меҳди Тареми (Муҳаммад Карими, 90+8).
Огоҳлантиришлар: Алиризо Жаҳонбахш (35), Саман Годдос (48), Ҳусейн Канаани (90+6), Милод Муҳаммади (90+11).
1 ЎЗБЕКИСТОН 2 2 0 0 4-2 6
2 ЭРОН 2 2 0 0 2-0 6
3 БАА 2 1 0 1 3-2 3
4 КХДР 2 0 1 1 2-3 1
5 ҚАТАР 2 0 1 1 3-5 1
6 ҚИРҒИЗИСТОН 2 0 0 2 2-4 0
3-ТУР. 10 октябрь (пайшанба)
19:00 ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН
21:00 БАА - КХДР
21:00 ҚАТАР - ҚИРҒИЗИСТОН
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИГА НАЗАР
Шу кунга қадар, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўзаро 8 маротаба тўқнаш келишган ва барча учрашувларда бизнинг жамоамиз ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 31 маротаба йўл топа олганмиз ва бор-йўғи 4та гол ўтказиб юборилган. Энг йирик ҳисобдаги ғалаба 6:0, 2007 йили қайд этилган. Дастлабки баҳс 1992 йили 23 август санасида ўтказилган ва унда вакилларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Сўнггиси эса 2022 йили «Navruz Cup» мусобақаси доирасида ўтказилган. Наманганда ўтказилган учрашувда Ўзбекистон 3:1 ҳисобидаги ғалабани нишонлаган.
ЎЙИН СТАТИСТИКАСИ
ҚИРҒИЗИСТОН ЎЗБЕКИСТОН
83 Ҳужум 163
31 Хавфли ҳужум 81
11 Зарба 17
2 Аниқ зарба 9
4 Фол 8
2 Офсайд 1
3 Бурчак зарбаси 7
0 Огоҳлантириш 2
37 Тўп назорати 63
Матбуот анжумани (ўйиндан кейин)
Сречко Катанец (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Футболчиларим намойиш этган ўйиндан қониқдим ва муҳими биз ғалаба қозондик. Бундай «сюрприз» голларни ўтказиб юборишимиз яхши эмас, бундай голлар рақиб жамоага совға бўлади. Тўғри, биз биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик, аммо дарҳол жавоб қайтара олдик. Айниқса, Шомуродов ўз голи билан жуда тез жавоб қайтарди. ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Дастлабки икки учрашувда максимал натижа қайд этдик ва кейинги учрашувларни катта иштиёқ билан кутмоқдамиз.
Элдор Шомуродов (Ўзбекистон терма жамоаси сардори): - Биринчи навбатда асосий вазифамизни бажардик ва уч очкони қўлга киритдик. Тўғри, кераксиз голларни ўтказиб юбордик, лекин ўйинга тез қайта олдик. Ҳали ўйинлар кўп ва хурсанд бўлишга эрта. Биринчи бўлимдан сўнг йигитлар билан гаплашиб, эътиборлироқ бўлишга келишиб олдик. Иккинчи бўлимда эса ҳисобда олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлдик. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун максимал ҳаракат қиламиз.
«В» ГУРУҲИ
10 сентябрь
ФАЛАСТИН - ИОРДАНИЯ - 1:3 (1:1)
Куала Лумпур (Малайзия). «Куала Лумпур» стадиони.
Бош ҳакам: Мажид Муҳаммад ал Шамрони (С.Арабистони).
Голлар: Вессам Абу Али (41) - Язан ал Наймат (5, 50), Нур ал Равабдеҳ (72).
Иордания: Язид Абу Лайла, Муҳаммад Абу Хашиш (Салим ал Ажалин, 90+4), Абдалла Насиб, Ҳусам Абу Даҳаб, Язан ал Араб, Эҳсон Ҳаддод, Нур ал Равабдеҳ, Низар ал Рашдан (Ражай Айед, 70), Маҳмуд ал Марди (Муҳаннад Абу Таха, 89), Али Олван (Ариф ал Ҳаж, 90+4), Язан ал Наймат (Абдулла ал Аттар, 90).
Огоҳлантиришлар: Маҳмуд Абу (43), Мишел Терманини (53, Ф.).
УММОН - Ж.КОРЕЯ - 1:3 (1:1)
Маскат. «Султон Қобус» стадиони.
Бош ҳакам: Нин Ма (Хитой).
Голлар: Аҳмад ал Ҳамиси (45Қ2) - Хван Хи Чан (10), Сон Хюн Мин (82), Мин Кю Чу (90+11).
Ж.Корея: Чо Хён Во, Ли Мин Жэ, Ким Мин Жэ, Чон Сон Хён, Хван Ин Бём, Пак Йон Ву (Чон Ву Ён, 85), Ли Кан Ин (Жи Сон Ом, 89), Хван Хи Чан (Мин Кю Чу, 89), Ох Се Хун (Мун Ки Хван, 68), Сёл Юн Ву (Ли Чо Сон, 68), Сон Хюн Мин.
Огоҳлантиришлар: Хариб ал Саади (56), Аҳмад ал Ҳамиси (64), Носир ал Раваҳи (64), Омид ал Харти (90Қ5), Али ал Бусайди (90+13) - Сёл Юн Ву (45+1), Ли Кан Ин (45+4).
ҚУВАЙТ - ИРОҚ - 0:0
Ал-Қувайт. «Жабер ал Аҳмад» стадиони.
Бош ҳакам: Хироюки Кимура (Япония).
Огоҳлантириш: ал Саид (90, И.).
Четлатиш: Сулука (7, И.).
1 ИОРДАНИЯ 2 1 1 0 4-2 4
2 Ж.КОРЕЯ 2 1 1 0 3-1 4
3 ИРОҚ 2 1 1 0 1-0 4
4 ҚУВАЙТ 2 0 2 0 1-1 2
5 ФАЛАСТИН 2 0 1 1 1-3 1
6 УММОН 2 0 0 2 1-4 0
3-ТУР. 10 октябрь (пайшанба)
19:00 ИОРДАНИЯ - Ж.КОРЕЯ
21:00 УММОН - ҚУВАЙТ
23:00 ИРОҚ - ФАЛАСТИН
«С» ГУРУҲИ
10 сентябрь
ХИТОЙ - С.АРАБИСТОНИ - 1:2 (1:1)
Дальян. «Дальян» стадиони.
Бош ҳакам: Насрулло Кабиров (Тожикистон).
Голлар: Али Лажами (14-авт.) - Ҳасан Кадеш (39, 90).
С.Арабистони: Муҳаммад ал Овайс, Али Лажами (Авн ал Салули, 82), Сауд Абдулҳамид, Ҳасан Кадеш, Ҳасан Томбакти, Абдуллоҳ ал Малки (Мусаб ал Жувайр, 82), Салим ал Доссари, Носир ал Доссари (Файсал ал Гамди, 90+3), Муҳаммад Канно, Фирас ал Бурайкан (Муҳаммад Маран, 81), Абдуллоҳ ал Ҳамдан (Фаҳад ал Муваллад, 72).
Огоҳлантиришлар: Ли Юаньи (9), Бехрам Абдувели (36), Вен Нин Хи (45+7) - Али Лажами (6), Абдуллоҳ ал Малки (45), Сауд Абдулҳамид (59).
Четлатиш: Муҳаммад Канно (19, С.А.).
ИНДОНЕЗИЯ - АВСТРАЛИЯ - 0:0
Жакарта. «Гелора Бунг Карно» стадиони.
Бош ҳакам: Салмон Аҳмад Фалаҳи (Қатар).
Австралия: Райан, Чиркати, Беҳич (Роулз, 86), Суттар, Бургесс, Баккус, Ирвайн, Гудвин (Нисбел, 66), Силвера, Дюк (Таггарт, 66), Иранкунда (Мабиль, 59).
Огоҳлантиришлар: Хубнер (57) - Гудвин (10), Баккус (44), Силвера (90+2).
БАҲРАЙН - ЯПОНИЯ - 0:5 (0:1)
Риффа. «Миллий» стадиони.
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин (Ўзбекистон).
Голлар: Уэда (37, 47), Морита (61, 64), Огава (81).
Япония: Сузуки, Матида, Итакура, Танигути, Митома (Накамура, 73), Эндо, Морита (Асано, 82), Доан (Ито, 46), Камада, Минамино (Кубо, 65), Уэда (Огава, 65).
Огоҳлантириш: Иброҳим ал Хатал (88).
1 ЯПОНИЯ 2 2 0 0 12-0 6
2 С.АРАБИСТОНИ 2 1 1 0 3-2 4
3 БАҲРАЙН 2 1 0 1 1-5 3
4 ИНДОНЕЗИЯ 2 0 2 0 1-1 2
5 АВСТРАЛИЯ 2 0 1 1 0-1 1
6 ХИТОЙ 2 0 0 2 1-9 0
3-ТУР. 10 октябрь (пайшанба)
14:10 АВСТРАЛИЯ - ХИТОЙ
21:00 БАҲРАЙН - ИНДОНЕЗИЯ
23:00 С.АРАБИСТОНИ - ЯПОНИЯ
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Машҳур сенегаллик собиқ футболчи Алиу Сиссе бундан буён мамлакатнинг асосий жамоаси мураббийи эмас.
Fichajes хабарига кўра, Эрлинг Холанд 2025 йилда «Манчестер Сити»дан кетиши мумкин.
Футбол ўйинларига ташриф буюрган 2000 нафар томошабин ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, 54 фоиз инсон ноқулай ўйин вақтидан норозилигини билдириб, ўриндиқларда ичимлик ичиш мумкин эмаслигидан шикоят қилган.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789