ЖЧ (U17): Ўзбекистон – 1/4 финалдаги Осиёнинг ягона жамоаси

ЖЧ (U17): Ўзбекистон – 1/4 финалдаги Осиёнинг ягона жамоаси

Хабарингиз бор, бугун Индонезияда ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ-2023 чоракфинал баҳслари интиҳо топади.

Қувонарлиси Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси ўз тарихида илк марта Англияни мағлуб этиб, 1/4 финалга йўлланма олди. Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари 12 йил олдин Алексей Евстафеев мураббийлигидаги Мексика-2011 қаҳрамонлари қайд этган натижани такрорлашди.

Франция - Сенегал ўйини ғолибига қарши чорак финал баҳсида Ўзбекистон турнирдаги рекордини янгилаш имкониятига эга бўлади. 
Айтганча, вакилларимиз 1/4 финалга йўл олган ягона ОФК термаси бўлишди. Бинобарин, 1/8 финалда эронликлар пенальтилар сериясида Марокашга мағлуб бўлишди. Қизиғи шундаки, форслар Марокаш билан баҳсда 90+4-дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқаришди. 
Япония эса Испанияга ютқазиб, турнир билан хайрлашди. Гуруҳдаги рақибимиз Испания эса Касанова ва «Барса» ўйинчиси Марк Гиунинг голи эвазига японлар устидан ғалабага эришди – 2:1. 
Олдинда Сенегал ва Франция баҳси билан нимчоракфинал баҳсларига якун ясалади. Айнан ушбу жуфтлик ғолиби 25 ноябрь куни ўсмирларимизга қарши майдонга тушади.


ЖЧ-2023 U17. Нимчоракфинал
U-17 Жаҳон чемпионати, 1/8 финал
АНГЛИЯ - ЎЗБЕКИСТОН 1:2

22 ноябрь 2023 йил. Жакарта, "Жакарта" стадиони. 13:30 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар: Селвин Браун, Жерсон Орельяна, Эммануэль Агирре (учаласи Гондурас), Дахане Бейдага (Мавритания)
VAR: Жоэ Дикерсон (АҚШ)
VAR ассисент: Лахлоу Бенбрахам (Жазоир)

Гол: Амир Саидов 4, Жожль Ндала 36, Лазизбек Мирзаев 67, 1:2

Англия: 1. Томми Сетфорд, 2. Жош-Кофи Ачемпонг, 3. Жейден Мегома, 5. Лекли Самуэль (с), 6. Иш Самуэль-Смит, 10. Сам Амо-Амеяв ( 9. Жастин Обоваодуо, 80), 11. Жоэль Ндала, 14. Денни Рейс (4. Финли МакАллистер, 46), 16. Майлс Люис-Скелли, 18. Крис Риг (20. Этан Нванери,63) 19. Мэтти Верхорст
Захира: 13. Курд Тэдди (гк), 21. Финлей Хэррик (гк), 7. Тайлер Диблинг, 8. Майкл Голдинг,12. Харрисон Мюррей-Кэмпбел, 15. Жо Жонсон, 17. Арчи Стивинс, 

Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6. Озодбек Ўктамов (3.Яҳё Ўринбоев, 46), 7.Лазизбек Мирзаев (с), 8.Беҳруз Шукуруллаев (4.Беҳрузжон Каримов,90), 9.Амирбек Саидов (18.Жасур Ҳикматуллаев,90+4) 13.Беҳруз Жуматов, 16.Муҳаммадали Реимов (15. Озодбек Эргашев,) , 17.Оллаберган Каримов, 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Дилшод Абдуллаев.
Захира: 1. Жаҳонгир Бўриев, 12. Жаҳонгир Маматқулов, 2. Аминбек Ёқубов,  10. Абдулҳамид Турғунбоев, 11. Қувончбек Абраев, 14.Шодиёр Шодибоев, 

Огоҳлантириш: Денни Рейс (Англия) 21, Амирбек Саидов (Ўзбекистон) 27, Иш Самуэль-Смит (Англия) 65, Жейден Мегома (Англия)

Четлатиш: Жамолиддин Раҳматуллаев 


МАРОКАШ – ЭРОН – 1:1. Пеналтилар серияси – 4:1

Голлар: Нассим Азаузи 90+4 – Исмоил Гулизода 73


ИСПАНИЯ – ЯПОНИЯ – 2:1

Голлар: Жунейд Касанова  8, Марк Гиу 73 – Навата 40.