Жезус Озил рекордини янгилади

Жезус Озил рекордини янгилади

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэль Жезус ажойиб ўйин кўрсатмоқда.

25 ёшли бразилиялик «канонирлар» сафига қўшилганидан бери Премьер-лиганинг беш баҳсида 6та гол (3та гол ва 3та голли узатма)да бевосита иштирок этган. Opta хабарига кўра, бу «Арсенал» футболчиси учун энг юқори кўрсаткичдир. Олдин бундай юқори натижа Месут Озилга тегишли бўлиб, у лондонликлар учун лигадаги дастлабки беш ўйинида жамоанинг бешта голини киритган. Габриэль Жезус шу йилнинг ёзида «Манчестер Сити»дан 52,2 миллион евро эвазига «Арсенал»га ўтган эди. Ҳужумчи «шаҳарликлар» таркибида 236 ўйинда 95 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.