ЎЗГАЧА "ТРЕБЛ" ёки InterFUTBOL газетасининг 21 март кунги сешанба сони АНОНСи

ЎЗГАЧА "ТРЕБЛ" ёки InterFUTBOL газетасининг 21 март кунги сешанба сони АНОНСи

Шукрки, энди U20 тоифасида ҳам Осиё чемпионимиз ва ЖЧ қатнашамиз.

Қайта тирилган Суперлигамизда "Нефтчи" ва "Бунёдкор"дан ташқари барча жамоалар очко юқотишни бошлаб юборишди. Про лига "карвони" ҳам катта йўлга чиқди. Еврофутболда эса "жонсарак" футбол ҳукмронлик қилмоқда. "ИнтерФУТБОЛ" нашрининг 21 март кунги сешанба сонида шу ва футбол оламидаги бошқа қизиқарли хабарларни ўзида жамлаган таҳлилий мақолаларни ўқишингиз мумкин. Жумладан,...

- Чемпионга ярашар ҳужумда кўп гол уриш;

- Суперлигада, қаранг Левченкоча юриш;

- Боймуродовнинг беназир бенефиси;

- Президент ҳузурида Наврўз нашъаси;

- Тезкор гол, икки пенальти орасида "қизил";

- "Тахт" 2027 йилгача Инфантинога тегишли;

- Марокаш йиғинига кимлар боришади?

- "Бунёдкор" обрўли жамоа;

- Ким кимни ёқлади?

- "Атлетик" фанатларидан "Барса"га қарши акция;

- УЕФА монополияси-клублар учун тўсиқ;

- 700 та гол тақсимоти;

- Холанд гол урганида, деярли ўйламас экан;

- Истанбул, Будапешт ва Прага йўли;

- Соат кўрсаткичлари маъноси нима ва шу каби эсклюзив материаллар газетамизнинг 23(2030) - сонида чоп этилган.

ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!