Зидан «ПСЖ»ни рад этди

Зидан «ПСЖ»ни рад этди

«ПСЖ» Кристоф Галтьени бош мураббийликдан бўшатгани ҳақида хабар берилганди.

Le Parisien нашрининг хабар беришича, бир неча ҳафта олдин Париж клуби Зиданга кейинги мавсумда жамоани бошқаришни таклиф қилга. Бироқ франциялик мутахассис бу таклифни рад этган. Аввалроқ, «ПСЖ» Зиданни дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийларидан бирига айлантиришни режалаштиргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, похтахт клубининг футбол бўйича маслаҳатчиси Луиш Кампуш Парижда «Бавария»нинг собиқ устози Юлиан Нагелсманнинг вакили билан учрашгани хабар қилинганди. Учрашувда немис мутахассиси билан мумкин бўлган ҳамкорлик тафсилотлари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, «ПСЖ» Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Луис Энрике ва «Байер» билан ишлаётган Хаби Алонсо вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.