Зиданнинг мақсади аниқ

Зиданнинг мақсади аниқ

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Эрик тен Хаг ўрнига Зинедин Зиданни олиб келишни режалаштираётган эди.

Франциялик мутахассис 2021 йили «Реал» бошқарувини тарк этганидан буён ишсиз юрибди. Шунга қарамай, Зиданга ҳар йили жиддий таклифлар тушяпти. RMC Sport нашрининг маълум қилишича, Зинедин Зидан «Юнайтед»ни бошқаришга қизиқиш билдиргани йўқ. Манчестерликлардан расмий таклиф тушган тақдирда ҳам Зидан уни қабул қилмайди. «Реал»да икки маротаба бош мураббий бўлган франциялик мутахассис Испаниянинг икки карра чемпиони, Суперкубок соҳиби, Европа Чемпионлар лигасининг уч карра ғолиби бўлган. Унга кейинги йилларда «Марсель», «ПСЖ», «Ювентус», «Бавария», Жазоир терма жамоасидан таклифлар бўлди. Бироқ, Зиданнинг асл мақсади Франция терма жамоасини бошқариш бўлганлиги сабабли у бирор жамоа билан келишувга киришгани йўқ.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.