“Реал” Милитао ўрнига бошқа футболчини лига рўйхатидан ўтказиши мумкин
AS: Ла Лига қоидаларига кўра, "Реал Мадрид" ҳозирнинг ўзидаёқ жароҳат олган Милитао ўрнига янги футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин, лекин клуб январь ойигача кутишни маъқул кўрмоқда. Ҳеч қандай шошилинч қарор қабул қилинмайди.