Жоржиньо «Наполи»га қайтмоқчи, аммо...

Жоржиньо «Наполи»га қайтмоқчи, аммо...

«Челси» ярим ҳимоячиси Жоржиньо шу ёзда клубни текинга тарк этиши мумкин, чунки томонлар унинг жорий шартномасини узайтириш бўйича келишувга эриша олишмаган, бу мавсум охирида тугайди.

La Republicca хабарига кўра, Жоржиньо 2014 йилдан 2018 йилгача ўйнаган «Наполи» клубига шу ёзда текинга ўтиш истагида. 31 ёшли италиялик ярим ҳимоячининг қайтишига неаполликлар Жоржиньонинг «Челси»да оладиган ойлик маошини (йилига 6 миллион евро) тўлай олмаслиги тўсиқ бўлиши мумкин. Трансфер амалга ошиши учун футболчи маошини деярли икки баравар камайтиришга рози бўлиши керак. Аввалроқ, Жоржиньога «Наполи»дан ташқари «Барселона» ва «Ньюкасл» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.