«Жўжахўроз» мураббий ҳайдалди

«Жўжахўроз» мураббий ҳайдалди

«Утрехт» клуби бош мураббийни футболчи билан бўлган воқеа туфайли истеъфога чиқарди.

56 ёшли Хенк Фрейзер машғулот вақтида германиялик ярим ҳимоячи Амин Юнуснинг томоғидан ушлаб олди, кейинроқ кийим алмаштириш хонасида жанжал давом этди. Мураббий чегарадан чиққанини ва шу сабабли лавозимини тарк этаётганини тушунди. «Мураббий сифатида бундай ҳолат менда ҳеч қачон содир бўлмаган. Бу менга ҳам, клубга ҳам тўғри келмайди. Бу ишим билан клубга зарар етказдим. Шу боис «Утрехт» бош мураббийлигидан кетишга қарор қилдим. Жабрланувчиларнинг барчасидан узр сўрайман», - деди Фрейзер. Хенк ўтган ёзда «Утрехт» бош мураббийлигига келганди. Клуб Нидерландия чемпионатида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.