Зидан «МЮ»ни бошқарадими?

Зидан «МЮ»ни бошқарадими?

Foot Mercato  нашрининг маълум қилишича, «Манчестер Юнайтед» акцияларини қўлга киритган сэр Жим Рэтклифф бош мураббийни ўзгартирмоқчи.

Миллиардерга тегишли INEOS компанияси клубнинг спорт бўлимини ўз назоратига олади. Улар Эрик тен Хаг ўрнига Зинедин Зиданни олиб келишни режалаштирмоқда. INEOS  раҳбарияти «Манчестер Юнайтед»ни яна футбол чўққисига олиб чиқмоқчи. Ушбу компания бош директори Жан-Клод Блан  Зинедин Зиданнинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Бу мутахассис илгари «ПСЖ»да ишлаган ва ўшанда франциялик машҳур мураббийни «ПСЖ»га олиб келишга ҳаракат қилган эди. Зинедин Зидан 2021 йили «Реал»ни тарк этганидан бери ишсиз юрибди. У узоқ муддат Франция терма жамоаси бош мураббийлигини кутди. Бироқ Лоран Блан миллий терма жамоани муваффақиятли бошқариб келаётгани боис, Зиданнинг режаси амалга ошмай келяпти.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.