Telegram Facebook Twitter Instagram OK Ҳафталик ташрифлар: 1,398

Суперлига, 2-тур: Дурангга ўрин йўқ ҳозирча

Суперлига, 2-тур: Дурангга ўрин йўқ ҳозирча

Суперлига-2026 стартида нодир ҳодисот: чемпионат тарихида илк марта дастлабки 2та турдан ўрин олган ўйинларда бирорта дуранг қайд этилмади. Бунинг ортидан эса турнир жадвали уч бўғинга ажралиб қолди: 6 очколиклар, 3 очколилар ва очкосизлар. Ҳозирча чемпионатнинг энг маҳсулдор иштирокчиси – «Нефтчи»да голлар нисбати 6:0 кўринишида. Қизиқ факт, Ислом Исмоилов жамоасининг 6та голи ҳам легионерлар ҳисобига ёзилди. ОКМК, «Машъал» ва «Сўғдиёна»да ҳозирча очко тугул, гол ҳам йўқ. Айниқса, Иван Бошкович жамоаси ўзига сира ўхшамаяпти – умумий 0:6ни бошқача иизоҳлаш қийин. «Қизилқум», «Бухоро» ва «Хоразм»нинг ўзидан кучлироқ рақиблар (тегишлича «Андижон», «Навбаҳор» ва ОКМК)ни мағлубиятга учратгани – бу 2-тур «интрига»си. 

«ҚЎҚОН-1912»  – «ПАХТАКОР» – 1:2 (0:0)

4 март. Қўқон. «Марказий» стадиони.2100 томошабин.

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Расул Фозилов, Максим Нечохин, Умид Раҳимжонов. VAR ҳакамлари: Иброҳим Исмоилов, Зиёдулло Абдураҳмонов.

Голлар: Тома Табатадзе (90+6-пен.) – Достон Ҳамдамов (49), Петр Пажишек (56).

«Қўқон-1912»: 13. Азиз Исоқов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 5. Жасур Ёқубов, 6. Алишер Салимов, 7. Жавоҳир Сиддиқов (9. Жавоҳир Ҳусанов, 57), 10. Шоҳруҳ Гадоев (17. Фарҳод Соҳибжонов, 70), 19. Шаҳзод Акрамов (15. Зафар Ҳакимов, 57), 20. Иқбол Маликжонов, 21. Ғуломҳайдар Ғуломов (11. Силванус Нимели, 70), 22. Тома Табатадзе, 99. Муҳаммаданас Ҳасанов (69. Егор Кондратюк, 57).

«Пахтакор»: 12. Владимир Назаров, 4. Зайд Таҳсин, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 9. Иброҳим Ибрагимов (50. Фламарион, 70) 10. Акмал Мозговой, 14. Рустам Турдимуродов (19. Петр Пажишек, 46), 21. Башар Ресан (17. Достон Ҳамдамов, 46), 27. Сардор Собирхўжаев (23. Абдурауф Бўриев, 81), 34. Шерзод Нас­руллаев, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77. Ойбек Бозоров (11. Ҳожимат Эркинов, 70).

Огоҳлантиришлар: Алишер Салимов (10) – Зайд Таҳсин (90+5).

Назоратчи: Олег Дачев.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

*** Достон Ҳамдамов жорий мавсум «Пахтакор»нинг ҳар икки ўйинида захирадан майдонга тушиб, жамоасининг 4та голида ҳам иштирок этди (2тадан гол ва ассист).

Камолиддин Тожиев («Пахтакор» бош мураббийи): – Ўйинни яхши бошладик, тўп назорати бўйича устун кўриндик. Фақат биринчи бўлимда вазиятлардан самара чиқаришда оқсадик. Қолаверса, «Қўқон-1912» ҳам тартибли ҳаракатланди. Захирадан тушаётган футболчиларнинг гол уришаётгани ва тактика ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Достоннинг гол уриши давомий бўлсин. Ёшлар? Абдумажидов тез орада терма жамоага ҳам чақирилса керак. Турдимуродовнинг қайтганига ҳали кўп бўлмади. Насиб этса, ўйиндан ўйинга кучайиб бориб, кўп фойда беради.

Андрей Шипилов («Қўқон-1912» бош мураббийи): – Ҳаяжонли ва оғир ўйин. Биринчи бўлимда режамиз иш берди, «Пахтакор» кўп муаммо туғдиролмади. Танаффусдаёқ 2-3 нафар футболчини алмаштиришим керак эди, шу масалада хато қиилдим. Иккинчи бўлимдаги воқеликлардан ҳайронман. Йигитлар кийиниш хонасида қолиб кетгандек тасаввур уйғонди… Майдонда 10 киши қолиб ҳам гол урганимиз эса хурсанд қилди. Жавоҳир Сиддиқов ва Шоҳруҳ Гадоев ўз даражаларини 50 фоиз ҳам кўрсата олганларича йўқ. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. «Пахтакор» футболчисига кўрсатилган қизил карточка бекор қилинганига келсак, бу ҳолатни қандай изоҳлашлари мен учун ҳам қизиқ. Бунгача рақибнинг 4-рақамли футболчиси тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин вазиятга ҳеч ким эътибор бермади. Хуллас, ҳакамлар қўмитаси хулосасини кутамиз.

«ҚИЗИЛҚУМ» – «АНДИЖОН» – 2:1 (1:0)

4 март. Навоий. «Ёшлар» спорт мажмуаси. 7350 томошабин.

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Шерзод Аъзамов, Алишер Усмонов, Дилшод Аҳмедов. VAR ҳакамлари: Наим Қосимов, Элнур Дониёров.

Голлар: Жамбули Жигаури (35), Ислом Кенжабоев (80) – Александре Андроникашвили (76).

«Қизилқум»: 1. Фарҳод Раҳматов, 8. Шаҳзод Раҳматуллаев (9. Шаҳзод Туропов, 86), 10. Ислом Кенжабоев, 11. Олексий Шебетун (70. Шоҳруз Норхонов, 81), 15. Никола Кумбурович, 16. Асрор Ғофуров, 20. Бобомурод Бозоров (4. Илҳом Ваҳобов, 81), 23. Самандар Шукуруллаев, 31. Жамбули Жигаури, 34. Григол Чабрадзе (14. Алишер Шукуров, 56), 79. Диёр Раҳматуллаев.

«Андижон»: 35. Раҳим Давронов, 4. Игорь Голбан, 6. Александре Андроникашвили, 8. Жамшид Болтабоев (11. Ҳумоюнмирзо Иминов, 61), 9. Имеда Ашортия (22. Усмонали Исмоналиев, 87), 10. Драган Черан, 15. Неманья Чаласан, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 27. Мартин Боаке, 33. Дониёр Абдуманнопов (7. Пўлатхўжа Холдорхонов, 46), 77. Маҳмуд Маҳамаджонов.

Огоҳлантиришлар: Жамбули Жигаури (27), Бобомурод Бозоров (65), Алишер Шукуров (75), Шаҳзод Туропов (90+4), Асрор Ғофуров (90+5) – Ҳумоюнмирзо Иминов (62), Ислом Тўхтахўжаев (85).

Назоратчи: Вадим Агишев.

Комиссар: Даврон Иброҳимов.

*** «Андижон»нинг «Қизилқум» майдонидаги ғалабасиз одими 10та ўйинга етди – 7та мағлубият ва 3та дуранг.

Самвел Бабаян («Андижон» бош мураббийи): – Адолатсиз мағлубият, камида дуранг­га лойиқ эдик. Аслида ҳужумда ёмон кўринмадик, кўплаб вазиятлар яратдик, фақат рақиб ҳимояда тактик жиҳатдан бехато ҳаракатланди. Боз устига, мезбонлар 2та зарбадан 2та гол уришди. Чемпионат энди бошланди, ҳамон изланишлар босқичидамиз. Ортимиздан узоқ йўл босиб келган мухлислардан узр сўрайман. Ички потенциалимиз анча юқори, вақти келиб, буни намоён этамиз. Шу ўринда «Қизилқум»ни ҳам алоҳида эътироф этишим керак. Бу жамоа 1-турда яхши ўйнаганди, фақат рақиби қандайдир мўъжиза туфайли ғалаба қозонди.

Акмал Рустамов («Қизилқум» бош мураббийи): – Биринчи бўлим учун йигитларга алоҳида раҳмат. Бугун ҳамма борини берди, кўрсатмаларни  тўғри бажарди. Қолаверса, «Андижон»ни яхшилаб ўргандик. Шунга мувофиқ, бугун дейлик, Боакени тўпсиз қолдириш ва майдон марказини эгаллашга ҳаракат қилдик. Чабрадзе илиқ таассурот қолдир­япти. У Туркия йиғинида жароҳатланди, шу боис «Пахтакор» билан баҳсда захирада қолди. Муҳими, бизга керакли футболчи.  Афсус, бугун яна жароҳатга йўлиқди. Умуман, агар шундай оила бўлиб ўйнасак, бизни ҳеч ким енголмайди.

«НАВБАҲОР» – «БУХОРО» – 0:1 (0:0)

5 март. Тошкент вил. «Олимпия» стадиони. 653 томошабин.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев, Диас Галеев. VAR ҳакамлари: Аҳрол Рисқуллаев, Хайринисо Эркинова.

Гол: Велко Филипович (73).

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 2. Саидазамат Мирсаидов, 6. Шоҳруҳ Абдураҳмонов (17. Му-ҳаммадали Ғиёсов, 46), 7. Руслан Жиянов (77. Муҳаммадали Усмонов, 68), 8. Диёр Холматов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (28. Кати Катулонди, 68), 20. Қувондиқ Рўзиев, 23. Ваня Илич (97. Алекс Фернандес, 46), 34. Гиорги Жгерения, 44. Анри Чечинадзе, 70. Аббос Ғуломов (22. Умар Адҳамзода, 83).

«Бухоро»: 12. Умид Ҳамроев, 2. Велко Филипович, 6. Равшан Хайруллаев, 7. Хуршид Мухторов, 10. Шаҳзод Убайдуллаев, 17. Жавоҳир Рўзиев (21. Михаил Башелеишвили, 70), 25. Шер-зод Эсанов, 27. Муҳаммад Йўлдошев, 78. Вла-димир Родич (11. Темур Мамасиддиқов, 70), 88. Доминик Бегич (22. Асадбек Жўрабоев, 60), 97. Шаҳбоз Жўрабеков.

Огоҳлантиришлар: Алекс Фернандес (68) – Умид Ҳамроев (89).

Назоратчи: Олим Абдувасилов.

Комиссар: Бекзод Арипов.

*** Темур Кападзе («Навбаҳор») Александр Хомяков билан 7та ўзаро ўйиндан 6тасида очко йўқотди: 4та мағлубият ва 2та дуранг.

*** «Бухоро» 2016 йилдан буён «Навбаҳор»­ни чемпионат доирасидаги сафар ўйинида илк марта доғда қолдирди. Қолаверса, бухороликлар 15 йилдан сўнг чемпионатни кетма-кет 2та ғалаба билан бошлашди. Улар охирги марта 2011 йили шундай старт олиб, якунда 9-ўриндан жой олишганди.

Александр Хомяков («Бухоро» бош мураббийи): – Осон бўлмаслиги тушунарли эди. Ўйин бизнинг сценарийимиз остида ўтгани ҳам йўқ – ишларимиз ўхшамади, шошилдик, тезроқ ўйнашни истадик. Умуман, ҳужумда ҳеч нима қилолмадик. Ҳимоядан чиқиб, тезкор қарши ҳужумлар уюштира олмадик. Йигитлар сабр қилишди, кутишди ва гол уришди. Муҳими – ғалаба. Ҳали ишларимиз кўп, муаммолар ҳам етарли. Тан оламан, бугун омад биз томонда бўлди. Айрим вазиятларда дарвозабонимиз қутқарди. Яна бир бор айтаман: йигитлар, баракалла!

Темур Кападзе («Навбаҳор» бош мураббийи): – «Бухоро» одатда яхши ҳимояланади ва ўйинни бузишга уринади. Бундай ҳолатда 1та вазият ва гол барчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Вақтида гол уролмадик, ҳаракат қилдик, аммо рақиб айтарли имкон бермади. Мана, хатоларни кўриб олдик. Ваҳимали жойи йўқ – бундай ўйинлар мураббийларга нималар устида ишлаш кераклигини кўрсатади. Олдинда ўйинлар кўп, футболчиларга ишонаман. Мураббий сифатида барча ҳолатларни тўғри қабул қиламан. Нималар ўхшаётгани ва ўхшамаётганини биламан. Барчасини ўйиндан ўйинга ўзгартириб борамиз. Ҳусайн Норчаев ҳозир Италияда даволанмоқда. Барчаси тугагач, қайтади ва жамоага қўшилади.

«МАШЪАЛ» – ЛОКОМОТИВ» – 0:2 (0:2)

5 март. Ғузор. «Марказий» стадиони. 476 томошабин.

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Ислом Азимов, Аваз Абдуллаев, Сардор Миродилов. VAR ҳакамлари: Достон Раҳмонов, Александр Буров.

Голлар: Анзур Исмоилов (44), Қувонч Абраев (45+2).

«Машъал»: 35. Достон Тўхтабоев, 2. Зафар Акрамов, 5. Самандар Очилов (99. Вияшима Аягва, 83), 8. Сардор Абдураимов (7. Влатко Стояновски, 65), 9. Иброҳим Ғанихонов, 10. Ҳу-моюн Муртозаев, 14. Абдул Рашид Абубакар (22. Нуржаҳон Музаффаров, 46), 15. Муҳам-мадали Алиқулов, 28. Эргаш Исмоилов, 69. Роман Хаджиев, 97. Августине Чиди Квем (17. Анвар Муродов, 46; 13. Нуриддин Нуриддинов, 49).

«Локомотив»: 1. Алексей Козлов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Қувонч Абраев (10. Шодиёр Шодибоев, 61), 9. Суҳроб Нуруллоев (61. Нурлан Ибраимов, 61), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (99. Муҳриддин Зоиров, 79), 14. Николай Иванов, 15. Александр Шушняр, 17. Сардор Мирзаев (8. Билол Туплиев, 79), 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 33. Олег Зотеев, 70. Муҳаммадали Реимов (45. Йован Нишич, 68).

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадали Алиқулов (29) – Алексей Козлов (90+2).

Четлатиш: Роман Хаджиев (90+3, М.).

Назоратчи: Темур Абдуллаев.

Комиссар: Владимир Назаров.

*** «Машъал»нинг Суперлигадаги голсиз серияси 4та ўйинга етди. Муборакликлар охирги марта 2025 йилнинг 8 ноябр куни «Насаф» дарвозасига йўл топишганди.

*** «Локомотив» 2010 йилдан буён «Машъал» майдонида ютқазмаяпти – 7та ғалаба ва 1та дуранг.

*** Анзур Исмоилов («Локомотив») 2003 йилдан буён элит лигада гол урган энг ёши катта футболчига айланди (40 ёш 10 ой 12 кунлик). Ўшанда «Цементчи» ҳимоячиси Олег Буров 41 ёш 7 ой, 16 кунлигида рақиб дарвозасини нишонга олганди.

*** Қувонч Абраев жорий мавсум «Локомотив»нинг дастлабки 2та ўйинида 2та гол урди. Таққослаш учун, у бунга қадар жами 26та ўйинда 1та гол муаллифига айланганди.

Мирко Йеличич («Локомотив» бош мураббийи): – Мураккаб ўйин, жамоаларнинг асосан курашишига тўғри келди. Бу ҳар икки жамоа учун ҳам ёқимсиз ҳолат. Чунки «Машъал» ҳам комбинацион футбол кўрсатишга мойил. Шундай пайт футболчилар яна қандай ҳусусиятга эга эканликларини кўришимиз мумкин. 3 очко олганимиз эътиборидан барчаси яхши. Ҳа, бир неча кун давомида тузилган режалар ўйин олдидан ўзгариб кетди. Бу биз истаган футбол эмас. Об-ҳаво ҳам шунга мажбур қилди. Билмадим, пойтахтда мухлислар камлиги биз кўрсатаётган футболга боғлиқдир. Чиройли ўйин намойиш қилсак, мухлислар ташрифи ошар балки… Лекин фақат биз эмас, «Пахтакор» ва «Бунёдкор»да ҳам шу муаммо бор. Қолаверса, мураббийлар бошқа ишлар билан шуғулланишлари керак.

Игорь Суров («Машъал» бош мураббийи): – Асосий мавзу – майдон. Бугун жамоалар шу туфайли курашдан нарига ўтмади. Тўғри, ҳар икки бўлимда яхши вазиятлар юзага келди, фақат реализация панд берди. Қулай имкониятдан гол уролмаган футболчи ўз-ўзидан концентрацияни йўқотади. Бўлим якунида оғир майдонда шундай ишлар бўлиб кетди… Танаффусдан сўнг ўйинни бемалол ўзгартиришимиз мумкин эди. Ҳа, рақибнинг қарши ҳужумлари хавфли чиқди. Бироқ ютқазаётган паллада гол уриш учун олдинга ўтиш талаб этилади, барибир. Айтганимдек, бугун тактикага асосланган ўйин кўрмадик. Футболчилар мени эшитишмоқда, кўрсатмаларни бажаришмоқда. Аммо бундай шароитда тактика бўйича ҳаракатланиш жуда қийин.

«СУРХОН» – «НЕФТЧИ» – 0:3 (0:1)

5 март. Термиз. «Сурхон Арена» стадиони. 2714 томошабин.

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Шавкат Раҳматов, Акмал Ғиёсов, Алишер Раҳимқулов. VAR ҳакамлари: Рустам Лутфуллин, Кристина Середа.

Голлар: Стипе Перица (40, 48), Йован Жокич (72).

«Сурхон»: 25. Отабек Боймуродов, 2. Беҳруз Каримов, 3. Беҳруз Жуматов, 9. Стивен Чинеду, 10. Суннатилла Абдуллажонов (77. Асадбек Каримов, 71), 11. Ричард Фрайдей (33. Умид Қувондиқов, 81), 14. Тоҳир Ашурбоев (91. Аъзам Темирхонов, 81), 17. Сарвар Абдуҳамидов (19. Фаррух Қодиров, 64), 21. Торнике Зебниаури, 26. Беҳруз Шукуруллаев, 27. Муҳаммадали Мусахонов.

«Нефтчи»: 1. Ботирали Эргашев, 2. Иззатилло Пўлатов (8. Владимир Йовович, 61), 4. Боян Цигер, 9. Хуршид Ғиёсов (22. Алишер Одилов, 46), 10. Жамшид Искандеров, 11. Асилбек Жумаев (7. Аброр Исмоилов, 46), 18. Стипе Перица (32. Зоран Марушич, 61), 20. Анвар Ғофуров, 23. Йован Жокич (6. Иброҳимхалил Йўлдошев, 79), 30. Рустам Фомин, 34. Фаррух Сайфиев.

Огоҳлантиришлар: Тоҳир Ашурбоев (44) – Рустам Фомин (77).

Назоратчи: Зокир Қодиров.

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев.

*** «Сурхон» ўртача ёши 18,5га тенг ҳимоячиларга таянган бўлса, «Нефтчи»да бу кўрсаткич 29,5ни ташкил этди. Жумладан, ўтган мавсум кашфиёти Беҳруз Каримов 18 ёшида «Сурхон»ни илк марта сардор сифатида майдонга бошлаб тушди.

Ислом Исмоилов («Нефтчи» бош мураббийи): – Ўйин осон кечмаслигини футболчиларга уқтирган эдик. Чунончи, турнир жадвалида юқорироқда жойлашадиган жамоалар ёш рақибларга қарши ўйнашда руҳий томондан қийналади. Муҳими, жамоа яхши ҳаракатланди, вазиятларни голга айлантира олди. Таркибимизда савияли футболчилар етарли ва уларга имконият беришимиз шарт. Ротация – нормал ҳолат. Иккинчидан, мавсум тиғиз, ўйинлар орасида фарқ кам. Шунинг учун ҳар ўйинда ротацияга қўл урамиз.

Станислав Кудряшов («Сурхон» бош мураббийи): – Биринчи бўлимда ёмон фикрламадик, йигитлар ҳаракат қилишди. Ҳар ҳолда, юқори савияли жамоа билан тенгма-тенг курашдик. Бундай рақиблар билан ўйинларда яримта вазиятлардан ҳам фойдаланиш керак. Бизга айнан шу ҳолат етишмади. Биринчи бўлим якунида эса кераксиз гол қўйиб юбордик. Агарда танаффусга 0:0 ҳисоби билан чиққанимизда, иккинчи бўлимни бошқача ўтказардик. Бироқ футбол «агар-агарлар»ни ёқтирмайди. Аъзам Темирхонов, Умид Қувондиқов ва Тоҳир Ашурбоевда потенциал анча юқори. Лекин рақибимиз кучли эди, шунинг учун ушбу ёшларимиз қийналишди. Бугун ички ресурсларимиз шундай – эътибор ёшларга қаратилган. Фақат ишлаш керак, бу йигитлар ҳали ўзларини кўрсатишади.

«БУНЁДКОР» – «ДИНАМО» – 1:2 (0:2)

6 март. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 1819 томошабин.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Шоҳруҳ Аъзамов, Азиз Исоқов, Насибабону Тошмуҳаммедова.

VAR ҳакамлари: Аскер Нажафалиев, Жасур Мухторов. Голлар: Самандар Мавлонқулов (83) – Азиз Амонов (8), Фирдавс Абдураҳмонов (15).

«Бунёдкор»: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Нажмиддин Нормуродов, 8. Дмитрий Плетнёв, 9. Матия Кривокапич (47. Садриддин Ҳасанов, 62), 15. Марко Бугарин, 18. Наримон Аҳмаджонов (21. Носир Абдусаломов, 46), 23. Асадбек Раҳимжонов (17. Музаффар Олимжонов, 89), 25. Ицуки Урата, 66. Азиз Тўлқинбеков (28. Самандар Мавлонқулов, 46), 77. Билолхон Тошмирзаев (11. Сардор Абдунабиев, 75).

«Динамо»: 1. Эдем Неманов, 4. Нурилло Тўхтасинов (11. Хислат Халилов, 80), 5. Маҳамаду Дембеле, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Санжар Қодирқулов, 8. Азиз Амонов (10. Анвар Ҳожимирзаев, 46), 15. Расул Йўлдошев (16. Дра-мане Салоу, 69), 20. Жалолиддин Жумабоев, 21. Жаҳонгир Абдусаломов, 37. Фирдавс Аб-дураҳмонов (91. Бектемир Абдуманнонов, 80), 44. Кингсли Сарфо (97. Тил Мавретич, 46).

Огоҳлантириш: Расул Йўлдошев (40), Жаҳонгир Абдусаломов (88, Д.).

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Комиссар: Ойбек Давлетмуратов.

*** Азиз Амонов («Динамо») «Бунёдкор»дан кетгач, «қалдирғочлар»га қарши 3та ўйинда 2тадан гол ва ассист қайд этди.

Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): – Яхши старт олдик ва омадимиз келиб, 2та тезкор гол урдик. Барчасига биринчи бўлимнинг ўзида нуқта қўйишимиз ҳам мумкин эди. Танаффусдан кейин эса ўйинимиз чиқмади ва фақат омад туфайли ғалабани сақлаб қолдик. Ўзгаришлар муваффақиятсиз чиққани – бу менинг хатом. Марказда сустлик бошлангач, муаммолар кўпайди. Биздаги асосий муаммо – реализация. Маош масаласи? Футболчиларда ҳам оила бор. Мана, 4 ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз, бундай ҳолатда йигитларни руҳлантириш оғир. Раҳбарият шу муаммони тезроқ ҳал қилиши керак.

Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи): – Охиригача курашишгани учун йигитларга раҳмат. Бугунги ўйинга мухлис сифатида келганимда, «Бунёдкор»да менталитет яхшиланаётганини кўрардим. Ҳимоядаги муаммолар –  менинг тактик хатоларим. Бизда таркиб узун эмас, ёшлар кўп. Бундай ҳолатда Бобур Йўлдошев ва Шаҳбоз Умаров каби футболчилар олтинга тенг бўлишади. Умид қиламанки, Шаҳбоз тез орада сафга қайтади. Фабио Каннаваро ўз штаби билан машғулотларимизни кузатгани ёқимли бўлди. Чемпионат, қийинчиликлар, маданият бўйича гаплашдик. Уни яқиндан танимасдим ва биринчи марта суҳбатлашдим.

«ХОРАЗМ» – ОКМК – 1:0 (0:0)

6 март. Урганч. «Хоразм» спорт мажмуаси. 6220 томошабин.

Ҳакамлар: Рустам Чориев, Маҳмуд Турдиев, Амал Султонов, Феруз Ҳидоятов.

VAR ҳакамлари: Абдурашид Худойберганов, Дилдора Рустамова.

Гол: Диёр Ортиқбоев (53).

«Хоразм»: 33. Никола Стошич, 5. Аббос Отахонов, 7. Темур Исмоилов (11. Данила Ежов, 80), 10. Янис Лери (97. Бубакар Траоре, 88),

13. Элзио Лохан,  15. Диёр Ортиқбоев (8. Нодир Абдухолиқов, 73), 22. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25. Матия Ром, 55. Азиз Пирмуҳаммадов, 94. Рустам Абдуҳамидов (79. Азиз

Аҳроров, 46), 96. Рафаэль Сабино.

ОКМК: 23. Ҳамидулло Абдунабиев, 4. Миржамол Қосимов (18. Риан Исламов, 77), 5. Гиорги Папава, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 16. Наоки Сенага (10. Асадбек Собиржонов, 68), 17. Нодир Абдураззоқов

(11. Али Абдураҳмонов, 68), 22. Саидафзал Аҳроров, 27. Урош Койич (9. Азиз Холмуродов, 68), 28. Арихиро Сентоку (21. Ҳазрат Турсунқулов, 83), 44. Аброр Каримов.

Огоҳлантиришлар: Азиз Аҳроров (71), Янис Лери (84) – Хайрулла Каримов (44, мураб.), Но-дир Абдураззоқов (63), Али Абдураҳмонов (88).

Четлатиш: Хайрулла Каримов (тан., мураб. О.).

Назоратчи: Константин Смирнов.

Комиссар: Қудрат Мадраимов.

*** «Хоразм» чемпионат ҳисобидан ОКМК­ни илк марта мағлубиятга учратди. Урганчликлар олдинги 6та қарама-қаршиликда 2та дуранг ва 4та мағлубият қайд этишганди.

Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): – Қизиқарли ўйин кўрдик, қўлдан келганича ҳаракат қилдик. «Хоразм»да иштиёқ юқори эканлиги иккинчи бўлимда яққол кўринди. Биз эса биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Негадир бугун ҳам танаффусдан сўнг тушунарсиз тарзда хотиржамликка берилдик. Реалицазия борасида оқсаяпмиз. Ишлашда давом этамиз. Албатта, стартдаги кутилмаган воқеалардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Бунда ҳам хайрли томони бўлса керак.    

Сергей Токов («Хоразм» бош мураббийи): – Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди. Мухлислар ва раҳбариятни қувонтирганимиздан ўзимиз ҳам хурсандмиз. Ўйлайманки, таркиб бўйича муаммо йўқ. Одатда асосий эътиборни ёшларга қаратишни маъқул кўраман. Бизда эса истеъдодлар кўп, фақат уларга вақт керак. Мана, бугун иккинчи бўлимда ёшларни туширдик. Керак пайт ротацияга ўрин берамиз. Маҳаллий ёшларни ўйнатиш Хоразм футболи учун фақат фойда келтиради. Легионерлар ҳам ҳаракат қилишяпти. Тўғри, ҳужумни кучайтириш зарур. Тан оламан, ҳозир асосан ҳимояга эътибор қаратяпмиз, ҳали ҳужумга ҳам нав­бат келади.

«СЎҒДИЁНА» – «НАСАФ» – 0:2 (0:2)

6 март. Самарқанд. «Динамо» стадиони.

712 томошабин.

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Андрей

Цапенко, Темур Гайнуллин, Санжар Назаров.

VAR ҳакамлари: Достон Раҳмонов,

Бахтиёрхўжа Шавкатов.

Голлар: Ойбек Рустамов (15), Шароф

Муҳитдинов (22).

Фойдаланилмаган пенальти: Люпче

Дориев (74, С.).

«Сўғдиёна»: 18. Никола Миркович, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Отабек Аҳадов, 7. Александр Болевич (13. Филип Иванович, 87), 8. Суҳроб Иззатов (20. Фазлиддин Омонкелдиев, 81),

9. Фейсал Мулич, 11. Отабек Жўрақўзиев

(17. Оллаберган Каримов, 60), 14. Люпче Дориев, 32. Нодир Сойибов, 70. Жасур Жалолиддинов (30. Муҳаммадаюб Омонов, 60), 77. Ойбек Нурматов.

«Насаф»: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Сардор Баҳромов, 7. Аденис Шала (76. Зафар Саъдуллаев, 90+3), 8. Зафармурод Абдураҳматов

(22. Диёр Абдуназаров, 90+1), 10. Бобур Абдухолиқов (80. Даврон Усмонов, 79), 14. Ша-роф Муҳитдинов (4. Акрам Комилов, 90+1),

15. Ойбек Рустамов (99. Кингсли Сокари, 79), 17. Мурод Раҳматов, 92. Умар Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Аденис Шала (33), Сардор Баҳромов (71, Н.).

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): – Йигитларимиз ҳимояда эътиборли туришди. Акс ҳолда, рақибнинг индивидуал кучли ҳужумчилари ўзларини кўрсатишарди. Хуллас, ҳимоячиларимиз зиммаларига юклатилган вазифани яхши бажаришди, қолаверса, қарши ҳужумда самарали кўриндик. Биринчи бўлимда бир қатор вазиятлар яратиб, 2тасидан фойдаландик. Ўйлайманки, ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик.

Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): – Афсус, яна ютқазиб қўйдик. Ўйин бўйича яхши жамоага муносиб қаршилик кўрсатишга уриндик. Гол уриш учун етарлича вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан фойдаланолмадик. Футболчилар охиригача кураш олиб боришди. Айниқса, иккинчи бўлимда характер кўрсатишга ҳаракат қилдик. Пенальтидан гол урганимизда, «интрига» охиригача сақланиб қоларди. Футбол шунақа… Яна нима дердим, ишлашда давом этамиз.

1 НЕФТЧИ            2      2      0        0        6-0      6

2 ЛОКОМОТИВ     2      2      0        0        5-1      6

3 ПАХТАКОР        2      2      0        0        4-1      6

4 НАСАФ              2      2      0        0        3-1      6

5 БУХОРО            2      2      0        0        2-0      6

6 АНДИЖОН         2      1      0        1        5-2      3

7 ДИНАМО           2      1      0        1        3-3      3

8 НАВБАҲОР       2      1      0        1        2-2      3

9 БУНЁДКОР        2      1      0        1        2-2      3

10 ХОРАЗМ          2      1      0        1        1-1      3

11 ҚИЗИЛҚУМ      2      1      0        1        2-3      3

12 ҚЎҚОН-1912     2      0      0        2        1-3      0

13 ОКМК               2      0      0        2        0-2      0

14 СУРХОН          2      0      0        2        1-6      0

15 МАШЪАЛ         2      0      0        2        0-5      0

16 СЎҒДИЁНА       2      0      0        2        0-6      0

ТЎПУРАРлар

Стипе Перица («Нефтчи») – 3та

Қувонч Абраев («Локомотив») – 2та

Достон Ҳамдамов («Пахтакор») – 2та

Петр Пажишек («Пахтакор») – 2та

Фирдавс Абдураҳмонов («Динамо») – 2та…

3-тур

10 март (сешанба)

19:00 «НЕФТЧИ» – «АНДИЖОН» («Футбол-ТВ»)

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.

19:45 «МАШЪАЛ» – «ҚИЗИЛҚУМ» (UzPFL)

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев.

20:00 «ПАХТАКОР» – «НАВБАҲОР» («Спорт-ТВ»)

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров.

11 март (чоршанба)

16:30 «СУРХОН» – «БУНЁДКОР» («Футбол-ТВ»)

Бош ҳакам: Наим Қосимов.

19:30 «ЛОКОМОТИВ» – «ҚЎҚОН-1912» («Футбол-ТВ»)

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.

19:45 «БУХОРО» – «ХОРАЗМ» («Спорт-ТВ»)

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов.

12 март (пайшанба)

19:30 ОКМК – «СЎҒДИЁНА» («Футбол-ТВ»)

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев.

20:00 «ДИНАМО» – «НАСАФ» («Спорт-ТВ»)

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов.

«Машъал» – «Қизилқум» ўйини Ғузордан Навоийдаги «Ёшлар» спорт мажмуасига кўчирилди. Сабаб – Ғузордани «Марказий» аренаси охирги ўйиндан сўнг яроқсиз ҳолга келиб қолди.

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

– «Пахтакор» футболчисига кўрсатилган қизил карточка бекор қилинганига келсак, бу ҳолатни қандай изоҳлашлари мен учун ҳам қизиқ. Андрей Шипилов («Қўқон-1912» бош мураббийи).

– «Қизилқум»ни ҳам алоҳида эътироф этишим керак. Бу жамоа 1-турда яхши ўйнаганди, фақат рақиби қандайдир мўъжиза туфайли ғалаба қозонди. Самвел Бабаян («Андижон» бош мураббийи).

– Ваҳимали жойи йўқ – бундай ўйинлар мураббийларга нималар устида ишлаш кераклигини кўрсатади. Олдинда ўйинлар кўп, футболчиларга ишонаман. Темур Кападзе («Навбаҳор» бош мураббийи).

– Агарда танаффусга 0:0 ҳисоби билан чиққанимизда, иккинчи бўлимни бошқача ўтказардик. Бироқ футбол «агар-агарлар»­ни ёқтирмайди. Станислав Кудряшов («Сурхон» бош мураббийи).

– Маош масаласи? Футболчиларда ҳам оила бор. Мана, 4 ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз, бундай ҳолатда йигитларни руҳлантириш оғир. Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи).

РАМЗИЙ ЖАМОА ҚАНДАЙ?

Суперлига 2-тури рамзий жамоасига нақ 8та клубдан футболчи олинди. Оддий айтганда, бу сафар «рамз»га фақат 3та жамоа («Бухоро», «Нефтчи» ва «Динамо») 2 нафардан футболчи берди.   

Дарвозабон: Умид Ҳамроев («Бухоро»)

Ҳимоячилар: Алибек Давронов («Насаф»), Велко Филипович («Бухоро), Анзур Исмоилов («Локомотив»), Иззатилла Пўлатов («Нефтчи»)

Ярим ҳимоячилар: Достон Ҳамдамов («Пахтакор»), Жамбули Жигаури («Қизилқум»), Диёр Ортиқбоев («Хоразм»), Азиз Амонов («Динамо»)

Ҳужумчилар: Стипе Перица («Нефтчи»), Фирдавс Абдураҳмонов («Динамо»)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *