Суперлига 28-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Шўртан” учрашувида Кристина Середа ва Зилола Раҳматова ёрдамчи ҳакам сифатида фаолият олиб боради. Шунингдек, Гулшода Саитқулова захира ҳаками, Дилдора Рустамова эса АВАР ҳаками сифатида ишлайди.
ЎФА матбуот хизматининг таъкидлашича, бу учрашув аёл ҳакамларнинг Суперлига баҳсларида фаолият олиб бориши йўлида муҳим тажриба бўлиб хизмат қилади.