«Саутгемптон» матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Уилл Стилл билан шартномани бекор қилганини маълум қилди. Бу қарор жамоанинг Чемпионшипдаги омадсиз старти - 13 ўйинда бор-йўғи 2та ғалабадан сўнг қабул қилинди. Стилл ёш авлод мураббийларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда у 33 ёшда бўлиб, жамоа дарвозабони Алекс Маккартидан 2 ёш кичик. Қизиғи шундаки, клуб бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи этиб яна бир ёш мутахассис - 32 ёшли Тонда Экертни тайинлади.
СТИЛЛ ЎРНИНИ ЭКЕРТ ЭГАЛЛАДИ