Аморим "Манчестер Юнайтед"га биринчи трансферини амалга оширмоқчи

Аморим "Манчестер Юнайтед"га биринчи трансферини амалга оширмоқчи

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим "ПСЖ" ҳимоячиси Нуну Мендешга қизиқиш билдирмоқда.

 Журналист Жейсон Бертнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, португалиялик мураббий 22 ёшли футболчини ўз жамоасига биринчи янги келган футболчи бўлишига умид қилмоқда. "Қизил иблислар" қишки мавсумда трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда, аммо "ПСЖ" футболчини ҳеч бўлмаганда жорий мавсум охиригача олиб қолишга қарор қилган. 

Жорий мавсумда португалиялик футболчи парижликлар сафида барча мусобақаларда 17та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Футболчининг француз клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июньига қадар тузилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.