Сайёрлик намунаси ёхуд ноёб тарих
Футбол дунёсида бутун профессионал фаолиятини 1та клубга бағишлаган ва чинакам садоқат рамзига айланган номдор ўйинчилар жуда кам.
Газетамизнинг аввалги сонида «ПСМ Макассар» Индонезия чемпионати 16-туридан ўрин олган «Барито Путер»га қарши ўйин охирида 3:2 ҳисобини сақлаб қолиш илинжидами, захирадан 12-футболчини майдонга туширгани, аммо бу айёрлиги кейинчалик фош бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Бу ҳолат Осиё футболи обрўсига катта минус, албатта. Лекин бунақаси профессионаллиги билан мақтанадиган еврофутболда ҳам кузатилган. Боз устига, Мальта ёки Фарер ороллари чемпионатида эмас, Бундеслигада. Яна узоқ ўтмиш эмас, яқиндагина...
Тушунарлики, умумтушунча бўйича Индонезия чемпионати профессионал футболнинг энг яхши намунаси эмас. Лекин шунга ўхшаш воқеа Европада биринчи қаторларда зикр этиладиган Бундеслигада, боз устига, нисбатан 2 йилча олдин содир бўлганига нима дейсиз? Одамнинг ишонгиси ҳам келмайди - «Бавария» воқеа марказида! Ҳа, 2022 йилнинг апрель ойида Мюнхен жамоасининг Бундеслигадан ўрин олган «Фрайбург»га қарши ўйинида катта «қовун» тушганди. Тафсилотларга тўхталсак, «Бавария»нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Юлиан Нагельсманн 85-дақиқада Кингсли Коман ва Корентин Толиссо ўрнига захирадан Марсель Забитцер ва Никлас Зюлени майдонга туширади. Шу тариқа ўйин давом этади. Лекин орадан кўп ўтмай, ҳакам Коман ҳамон майдонда эканлигини пайқаб қолади. Франциялик футболчи юзага келган жанжал шовқини остида дарҳол четга чиқиб кетади. Лекин факт шуки, «Бавария» 16 сония давомида майдонда 12 киши бўлиб қолганди.
Бундай «қовун» сабаби ҳам тезда аниқланади - «Бавария» вакили адашиб, захира ҳакамига 29-рақамли футболчи майдондан чиқиб кетиши кераклигини билдирган экан. Аммо таркибда бундай рақамли футболчи йўқ эди. Коман эса «11» остида ўйнаётганди. Гарчи бу адашмовчилик ҳеч нарсани ўзгартирмаган бўлсада, кичик жанжал кузатилади, барибир. Тўғри, бу вақтда 1:4 ҳисобида ютқазиб турган «Фрайбург» унча ғазабланмайди ва техник ғалаба талаб қилмайди. Лекин Бундеслигага апелляция беради, фақат хатони «кўрсатиб қўйиш» учун. Якунда «Бавария» жазоланмайди - расмийлар мюнхенликлар ғаразли ният эмас, балки эътиборсизлик (жумладан, захира ҳаками бепарволиги қайд этилади) оқибатида адашишганини маълум қилишади.
Футбол дунёсида бутун профессионал фаолиятини 1та клубга бағишлаган ва чинакам садоқат рамзига айланган номдор ўйинчилар жуда кам.
2024 йил футбол воқеликлари кутилмаган ва ғалати зиддиятлар оғушида якунланмоқда.
2022 йилнинг декабрь ойида ПСВ клубидан «Ливерпул»га трансфер қилинган Нидерландия миллий жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коди Гакпо ҳозирга қадар «қизиллар» учун 105та ўйинда 32та гол урди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789