Search

“Арсенал” Родриго учун таклиф тайёрламоқда

"Реал" ҳужумчиси Родриго "Арсенал"нинг асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда. Лондон клуби 24 ёшли бразилияликни ўз сафига қўшиб олиш режасини ишлаб чиқди. "Канонирлар" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг Родриго учун таклиф билан чиқишади. AS нашрининг маълум қилишича, “канонирлар” Родриго учун 90 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёрлар. Лондон клуби раҳбарияти бразилияликни спорт лойиҳасидаги муҳим шахс сифатида кўрмоқда.

Related to this topic: