Жиззахнинг “ Сўғдиёна ” клуби ёзги трансфер ойнасида ўз таркибини тажрибали футболчилар билан кучайтиришда давом этмоқда. Жумладан, м аҳоратли ва тажрибали ҳимоячи Сардор Раҳмонов билан бир ярим йиллик меҳнат шартномаси имзоланди!
Маълумот учун: Сардор Раҳмонов профессионал фаолияти давомида қуйидаги жамоалар сафида тўп сурган:
▪️ Машъал
▪️ Локомотив Тошкент
▪️ Нефтчи
▪️ Бухоро
▪️ ОКМК
Шунингдек, Сардор Раҳмонов Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоалари — U - 19, U - 21 ва U - 23 таркибида ҳам ўйнаган.