"Барселона" Флик билан шартномани узайтирмоқчи

"Барселона" Флик билан шартномани узайтирмоқчи

"Барселона" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан келишувни узайтирмоқчи. Бу ҳақда Спорт.эс хабар бермоқда.

Эслатиш жоиз, немис мутахассисининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади

Манбага кўра, кўк-анорранглилар 59 ёшли мутахассиснинг ишини юқори баҳолайди. Шу боис, ёзда Фликнинг шартномаси узайтирилган ҳолда келаси мавсумга тайёргарликни бошлашини истамоқда.

Маълумот учун, мавсум аввалида "Барселона" бош мураббийи лавозимини эгаллаган мутахассис жамоаси билан 12 январь куни Испания Суперкубогини қўлга киритди. Каталония клуби Ла Лиганинг 19-туридан сўнг 3-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.