Search

"Бавария" Луис Диас учун расмий таклиф тайёрламоқда

 "Бавария" раҳбарияти "Ливерпул" вингери Луис Диасга нисбатан қизиқишини оширди. Bild хабарида айтилишича, мюнхенликлар ва "Ливерпул" ўртасидаги музокаралар аниқ рақамларни алмашиш босқичига ўтган. Шунингдек, немис гранди 28 ёшли футболчиниг ўзи учун ҳам расмий таклиф тайёрламоқда. Тўғри, аввалроқ Диас "Барселона"нинг трансфер мақсади эканлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди. Маълумот учун, ўтган мавсумда Луис "Ливерпул" сафида 50та ўйинда 17та гол ҳамда 5та голли узатмани амалга оширди.

Related to this topic: