Диалло учун янги шартнома тайёр

Диалло учун янги шартнома тайёр

«Манчестер Юнайтед» Амад Диалло билан янги шартнома имзолашга тайёр.

Маълум қилинишича, ҳозирда томонлар битимнинг якуний қисмларини келишиб олинмоқда. Диалонинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнида тугаши белгиланган. Шу билан бирга, жорий шартномада футболчи ва клуб ўртасидаги келишувни 2026 йилгача узайтириш имконияти ҳам бор эди. Шунга қарамай томонлар 2028 йилгача бўлган янги шартнома тузишга яқин. Маълумот учун, 22 ёшли футболчи манчестерликлар сафида жорий мавсумда 18та ўйинда 3та гол уриб, 6та голли узатма муаллифи бўлган.