«Манчестер Сити»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жек Грилиш ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. CaughtOffside хабарига кўра, англиялик футболчига Саудия Арабистонининг номи ошкор қилинмаган бир қанча клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Улар Грилишни дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айлантиришга тайёр. Ўз навбатида, «шаҳарликлар» ҳам 29 ёшли футболчи билан хайрлашишга қарши эмаслар. Маълумот учун, Жек Грилишнинг «Манчестер Сити» билан тузган меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Грилиш ҳам араблар нишонида
