Ислом Исмоилов билан катта интервью: “Мақсадимиз – мундиал йўлланмасини қўлга киритиш”

Ислом Исмоилов билан катта интервью: “Мақсадимиз – мундиал йўлланмасини қўлга киритиш”

Яхши биласиз, жорий йил апрель ойида Саудия Арабистонида U-17 Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади.

23 январ куни ташкил этилган қуръа ташлаш маросимидан сўнг эса шу ёш тоифасидаги терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари номига ойдинлик киритилди. эътиборли томони Биз айни дамда мезбон Саудияда йиғин олиб бораётган терма жамоамиз бош мураббийи Ислом Исмоилов билан боғланиб, гуруҳдаги рақиблар ва Осиё кубогига қай даражада тайёргарлик кўрилаётгани юзасидан суҳбат уюштирдик. 

- Суҳбатимиз аввалида, мусобақага ташланган қуръа натижалари ҳақидаги фикрингизни билмоқчи эдик. Мундиал йўлида жиддий рақибларга қарши беллашишимизга тўғри келади шекилли?

- Бизнинг Осиё кубогидаги бирламчи вазифамиз Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Шу боис мундиал йўлида қайси жамоаларга рўбарў келишимизнинг унчалик аҳамияти йўқ эди. Боиси, бу каби турнирларда фақатгина кучли жамоалар иштирок этишади. Ҳозирги кунда турнир ташкилотчиси Саудияда йиғин олиб боряпмиз ва 26 ҳамда 29 январ кунлари мезбонларга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Албатта, Осиё кубогида ҳам Саудия билан бир гуруҳга тушиб қолдик аммо бу олдиндан режалаштирган мақсадларимизни ўзгартиришга сабаб бўлолмайди. Қўл остимдаги йигитларга ишонаман. Улар ҳар қандай рақибга қарши муносиб ўйнай олишади. Умид қиламанки, асосий мақсадимиз ҳисобланган Жаҳон чемпионатига чиқиш учун шогирдларим бор куч ва маҳоратларини ишга солишади ва халқимизга хурсандчилик туҳфа этишади.

- Умуан олганда турнирга тайёргарлик ишлари қандай кетмоқда? Ўтказилаётган йиғин ва шаройитлардан кўнглингиз тўляптими?

- Албатта, мусобақага тайёргарлик кўнгилдагидек кечмоқда. Бунинг учун ЎФА мутасаддилари ҳамда терма жамоалар маркази раҳбари Шерзод Эгамбердиевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Улар бизга керакли барча шаройитларни яратиб беришмоқда.

- Терма жамоага муносиб ижрочиларни жалб этиш мақсадида худуларда ёш иқтидорлар кўздан кечирилганлиги табиий. Бош мураббийи эмас оддий футбол фидоийси ва мутахассис сифатида айтингчи, қайси вилоятларда ёшларга берилаётган имконият ва шаройитлар талаб даражасида эмас экан?

Тан олиб айтиш керак, ҳар бир худудда инфраструктура бўйича муаммолар кўзга ташланмоқда. Бироқ, мавжуд камчиликлар имкон қадар камайтириб борилмоқда. Шу ўринда, ўз ишларини сидқидилдан бажараётган мураббийларининг меҳнатларини эътироф этган бўлардим. Чунки, терма жамоага жалб этилган футболчиларнинг ривожланишида уларнинг ҳисаси беқиёс.

- Мазкур ёш тоифасидаги рақибларни ўрганиш бир мунча қийинчилик туғдиради. Бу борада қандайдир ечим ўйлаб қўйилганми?

- Рақибларни ўрганиш жараёнида Вайскаут ва шунга ўхшаш бир қатор платформалар орқали жамоаларнинг ўйинлари видеосини олиб, тахлил қилиб боряпмиз. Замонавий футбол ва технологиялар даврида рақиблар бўйича етарли маълумотга эга бўлиш муаммо эмас. Шу боис бизда бу борада қийинчилик сезилмади.

- Таркиб шакллантиришда қандай қийинчиликлар мавжуд ва кўз остингизга олган барча футболчилар соғ-саломатми?

- Таркибимиз 90 фоизга шаклланиб бўлди. Лекин бу ёш тоифасидаги футболчилар ўзгарувчан бўлгани учун селексия ишлари доимий равишда олиб борилмоқда. Терма жамоага номзод ҳар бир футболчини назоратимиз остида ушлаб турибмиз. Якунда чуқур тахлил ва ўрганишларимиз натижасида терма жамоага энг муносибларини танлаб оламиз. Худога шукур ҳозирги пайтда барча футболчиларимиз соғ саломат.

- Саудиядаги йиғиндан сўнг турнирга тайёргарлик қандай режа асосида давом эттирилади? Қуръа натижаларига қараб бизнинг гуруҳдаги жамоаларга  услубан ўхшаш спарринг рақиблар билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилганми?

- Саудиядан қайтгач футболчиларга 2-3кун дам берилади ва Тошкентда тўпланиб, навбатдаги тайёргарлик жараёнига киришамиз. Йиғин давомида аввалдан тузилган режа бўйича иш олиб борилади ва қуръа натижалари бунга ҳеч қандай тасир ўтказмайди. Режалашларимиз бўйича батафсил тўхталадиган бўлсам, Февраль ойида Анталияда машғулот ўтказиб, европа жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушамиз. Ундан кейин март ойида гуруҳимиздаги рақибларга услубан ўхшаш жамоаларни топиб, назорат беллашувлари ўтказамиз. Умуман олганда гуруҳдошларимиз ҳам бизни ўрганишларини инобатга олиб, ҳар бир ҳаракатимизни ақл билан иш тутган ҳолда амалга оширамиз. Бир сўз билан айтганда, қўлимиздаги қарталарнинг ҳаммасини очиб ташламаймиз.

- Мазкур мусобақа Қатарда ўтказиладиган мундиал йўлланмасини бериши билан аҳамиятли. Бу ёш тоифасида футболчиларда эса ҳиссиёт, хаяжон ва босимни енгиб ўтиш учун интизом ҳамда руҳий тайёргарлик катта рол ўйнайди. Бу борада терма жамоада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

- Қўл остимиздаги футболчилар учун Осиё кубоги халқаро даражадаги дастлабки йирик мусобақа ҳисобланади. Шу боис шогридларимда ҳаяжон ва қандайдир ҳиссиётлар бўлиши табиий. Хозирги ҳолатда терма жамоа аъзоларини фақатгина қўллаб – қувватлашимиз ва уларга руҳан далда бўлишимиз керак. Бу борада кунлик суҳбатларда иш олиб борилмоқда. Бундан ташқари олдимизда қолган вақт давомида мажуд хато ва камчиликларни тўлиқ ўрганиб, уларни бартараф этган ҳолда турнирга оптимал даражада тайёр бўлиб боришни мақсад қилганмиз.

- Ёшлар билан ишлаш қийинчилик туғдирмаяптими?

Футболда осон нарсанинг ўзи йўқ. Бу спорт турида ҳар бир жараён қийин ҳисобланади. Ёшлар билан ишлашнинг ютуқ томони шундаки, улар айтилган кўрсатмаларни тез қабул қилади ва бажаришга уринади. Камчиликлар ҳам бор албатта, лекин уларни қўлдан келганча бартарф этган ҳолда олдинга интилишда давом этамиз.

Хуршид Юсупов суҳбатлашди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.