“Сити”нинг ҳимоядан кўнгли тўқ. Навбат ярим ҳимояга

“Сити”нинг ҳимоядан кўнгли тўқ. Навбат ярим ҳимояга

"Ман Сити" ярим ҳимоя 135 миллион фунт сарфлаб, яна бир футболчи сотиб олмоқчи

The Times хабарига кўра, "шаҳарликлар" қишки трансфер ойнаси ёпилгунига қадар (3 февраль) ярим ҳимоячи сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 

Жамоа жорий мавсум қишки трансферлар ойнасида ҳимоячилар Абдуқодир Хусанов (бонусларни ҳисобга олмаганда 42 миллион фунт) ва Витор Реис (30 миллион фунт) ҳамда  ҳужумчи Омар Мармуш (59 миллион фунт+4 миллион) учун 131 миллион фунт сарфлаб бўлди. Шунча харажатларга қарамай, клуб энди ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Хабарда айтилишича, “Ман Сити” томонидан “Аталанта” етакчиси Эдерсон ва “Ювентус” ярим ҳимоячиси Дуглас Луизга қизиқиш мавжуд. Шунингдек, АПЛ гранди шорт листидан Жон Стоунз ҳамда Мануел Аканжи ҳам ўрин эгаллаган. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.