Search

Луи ван Гал саратон ҳасталигини енгиб ўтди

Нидерландиялик мутахассис Луи ван Гал бир неча йил олдин агрессив простата саратони билан оғриганлиги маълум бўлди.

“Саратон энди мени безовта қилмаяпти. Икки йил аввал бир неча марта операсия столига ётдим. Аввалига ҳаммаси ёмон эди. Лекин охир-оқибат барчаси  жойига тушди, мен саратонни енгдим. Бир неча ойда яна текширувдан ўтаман, ҳаммаси кўнгилдагидек  кетмоқда. Мен тузаляпман , — деди 73 ёшли мутахассис.  Эслатиб ўтамиз, 73 ёшли ван Гал мураббийлик фаолиятида “Манчестер Юнайтед , “Аякс , “АЗ Алкмаар , “Барселона , “Бавария ва Нидерландия терма жамоасини бошқарган.

Related to this topic: