Search

Мейсон Гринвудга Саудиядан харидор топилди

Саудия гранди "Ал Аҳли" "Марсел"нинг инглиз вингери Мейсон Гринвудга қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра, Жидда клуби футболчи учун 70 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ, французлар ҳали бир қарорга келишмаган. Маълумот учун англиялик ҳужумчининг “Марсел” билан тузган меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.Трансфермаркт порлати футболчининг бозор нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Бундан ташқари Гринвуднинг келгуси трансфер суммасидан 50 фоизи унинг собиқ жамоаси  “Манчестер Юнайтед” ҳисоб рақамига ўтказилади.

Related to this topic: