Яна аввалги мавқеини тиклашга уринаётган «Милан» клуби «Торино»дан Самуэле Риччини ўз сафига қўшиб олди. 23 ёшли футболчи билан шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланган ва келишувни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд. Маҳоратли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда А серияда 34 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1тадан гол ва ассист ёздириб қўйган. Шунингдек, Самуэле Италия миллий жамоасида 12та ўйинда майдонга тушишга улгурган.
«Милан» Италия МТЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади
