Қатарнинг «Ар Райян» клуби сербиялик футболчи Александр Митрович трансферини эълон қилди. Аввалроқ риёдликларнинг янги бош мураббийи Инзагининг режаларидан ўрин олмаслиги маълум қилинган ҳужумчи Саудия клуби билан шартномасини бекор қилиб, фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиришни маъқул кўрди. Маълумот учун, Митрович 2023 йилнинг ёзидан буён «Ал Ҳилол»да тўп сурмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 79та ўйинда майдонга тушиб, 68 та гол урди ва 15та голли узатмани амалга оширди. Тажрибали форвард аввалроқ «Андерлехт», «Нюкасл», «Фулхем» каби номдор жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Митрович Саудиядан Қатарга кўчиб ўтди
