«Насаф» Рўзиқул Бердиев билан шартномани узайтирди

«Насаф» Рўзиқул Бердиев билан шартномани узайтирди

“Насаф” футбол клуби раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан шартномани узайтирди.

Унга кўра, Рўзиқул Бердиев 2025 йилнинг сўнгига қадар жамоа бош мураббийи лавозимида фаолият олиб боради. 

 Шу билан бирга жамоанинг мураббийлар штаби билан ҳам амалдаги меҳнат шартномалари узайтирилди.

 “Насаф” Рўзиқул Бердиев бош мураббийлиги даврида Ўзбекистон чемпионатининг беш карра бронза медаллари ва уч марта кумуш медаллари соҳибига айланди, шунингдек, тўрт марта Ўзбекистон Кубоги ва уч марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди. Ўтган мавсумда жамоа Бердиев қўл остида орзиқиб кутилган чемпионликни қўлга киритди.

 “Ишонамизки, Рўзиқул Бердиев ва унинг қўл остидаги мураббийлар штаби билан “Насаф” ҳозиргидан-да юқори чўққиларни забт этади” – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.