“Насаф” янги мавсумга тайёргарликни бошлади

“Насаф” янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Янги мавсумда чемпионликни ҳимоя қилишни мақсад қилган “аждарлар” 3 январьдан бошлаб, Қаршидаги қароргоҳларида йиғилишди ва машғулотларни бошлаб юборишди.

Жамоа таркибида ёш футболчилар ҳам кўрикдан ўтишмоқда. Мураббийлар жамоани тарк этган футболчилар ўрнини тўлдириш учун селекция ишларини ҳам олиб боришмоқда. “Насаф” январь ойида машғулотларни Қаршида олиб боради.

 Тайёргарликнинг иккинчи қисми февраль ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади. Анталиядаги ўқув машғулот йиғини доирасида хориж жамоалари билан назорат учрашувларини ўтказиш режалаштирилган. Жумладан: “Лиэпажа” (Латвия), “Верес Ривне” (Украина), “Факел” (Россия), “Балтика” (Россия), “Шахтёр” (Қозоғистон) ва “Спартак” (Москва) жамоалари “аждарлар”га рақиблик қилишади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.