Search

“Насаф”нинг ОФК Элит чемпионлар лигаси 1-туридаги рақиби ҳақида

Жамоа ўтган йилги финалда Япониянинг Кавасаки Фронтале клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда, ўз тарихида биринчи маротаба Осиё чемпионлигига эришди.

 Жамоани айни пайтда германиялик 37 ёшли мутахассис Матиас Жаиссле бошқармоқда. Австриянинг Залцбург клубидаги фаолияти билан кўпчиликка таниш бўлган ушбу мураббий 2023 йилнинг 28 июль санасидан бери Ал-Аҳли клубига устозлик қилмоқда. 

 “Ал-Аҳли жамоаси таркибида айни вақт Челси жамоаси собиқ посбони Эдуард Менди, Рома клуби собиқ ҳимоячиси Рожер Ибанез, Барселона жамоаси собиқ аъзоси Франк Кессие, Брентфорд клуби собиқ ҳужумчиси Айвон Тони ва ўз вақтида Англия Премиер лигасида йил футболчиси деб топилган Риёд Маҳрез каби футболчилар фаолият олиб бормоқда.  

 Эслатиб ўтамиз, ОФК Элит чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган Ал-Аҳли” – Насаф ўйини 15 сентябр куни Тошкент вақти билан 23:15да старт олади.

Related to this topic: