ОКМК дастлабки хориж йиғинини якунлаб мамлакатимизга қайтиб келди

ОКМК дастлабки хориж йиғинини якунлаб мамлакатимизга қайтиб келди

ОКМК янги мавсум олдидан илк хориж йиғинини муваффақиятли якунлади ва кеча Тошкентга қайтиб келди.

 «Кончилар» 17 январьдан 1 февральгача Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) жисмоний ва тактик тайёргарликни оширишга қаратилган машғулотларни ўтказди. Ушбу йиғин давомида жамоа ўз ўйин услубини мустаҳкамлаш, янги тактик схемаларни синовдан ўтказиш ва футболчиларнинг жисмоний ҳолатини оптимал даражага етказишга эътибор қаратди. 

 Икки ҳафталик интенсив машғулотлардан сўнг, футболчиларга қисқа муддатли — уч кунлик дам олиш берилди. Бироқ ОКМКнинг тайёргарлик жараёни шу билан якунланмайди. Олмалиқ жамоаси 5 февраль куни эрта тонгда Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олади ва у ерда янги мавсумга янада жиддийроқ ҳозирлик кўради. 

 Анталиядаги йиғин 19 февралгача давом этиб, унинг доирасида Миржалол Қосимов шогирдлари бир қатор кучли рақибларга қарши назорат учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Ушбу ўйинлар жамоанинг умумий тайёргарлик даражасини синовдан ўтказиш ва таркиб имкониятларини баҳолаш учун муҳим аҳамият касб этади. Бўлажак рақиблар ва ўйин саналари бўйича батафсил маълумот кейинроқ эълон қилинади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.