Вадим Абрамов қуръа ва старт ҳақида: «Тайёрланиш ва курашиш керак»

Вадим Абрамов қуръа ва старт ҳақида: «Тайёрланиш ва курашиш керак»

Суперлига-2025 йилги мавсумига қуръа ташлангач, «Динамо» бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига чемпионат старти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Тақвим унчалик яхши келди, дея олмайман. Ҳа, барибир турнир давомида барча рақиблар билан ўйнашга тўғри келади, аммо биринчи 4та ўйиндан учтасини сафарда ўтказиш қийин бўлади. Аммо ҳар қандай қийинчиликка қарамай, яхши тайёрланиш ва курашиш керак.

- Бу йил ҳам мавсумни Наманганда «Навбаҳор»га қарши очилиш ўйини билан бошлаймиз. Бу турнир старти учун энг қийин рақиб деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бундай деб ўйламайман. Энг асосийси, Наманганда ўтган йилгидек ҳакамлар хатога йўл қўйишмаса бўлди, - деди бош мураббий.

 Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги ўйинда бош ҳакам Хислат Халиловга нисбатан қўполлик учун пеналти белгиламаган, ўйиндан кейин эса Ҳакамлар қўмитаси ўша вазиятда ҳакамлар пеналти белгиламай хато қилганини тан олганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.