Парижликлар Президенти Носир ал Хелайфи ЕЧЛда зафар қучишни ҳали ҳамон орзу қилмоқда. Шу сабабли, қишки трансферлар ойнасида яна топ футболчи харид қилишни мақсад қилиб қўйган. El Nacional нашрининг хабарига кўра, «ПСЖ» сўнгги кунларда Палмер атрофидаги вазиятни ўрганмоқда. Қулай пайт туғилиши билан рад этиб бўлмас шартнома таклиф қилмоқчи. Манбага кўра, ҳозирда Коул учун францияликлар 200 миллион евро атрофидаги суммани таклиф қилишмоқчи. Бироқ, «аристократлар» яқин йилларда англиялик ҳужумкор ярим ҳимоячини сотиш ниятида эмаслигини билдирган. Маълумот ўрнида, 22 ёшли юлдуз бу мавсум лондонликлар сафида 22та ўйинда иштирок этиб, 13та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2033 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 130 миллион евро деб баҳоланмоқда.