“Андижон” Босния ва Герцеговинадан футболчи жалб этди

“Андижон” Босния ва Герцеговинадан футболчи жалб этди

“Бургутлар” бугун навбатдаги трансферни амалга оширди.

 Жамоа ўйинини янада кучайтириш мақсадида Босния ва Герцеговинадан тажрибали футболчи Мирзад Механович таклиф қилинди ва у билан шартнома имзоланди. 

 1993 йилнинг 5 январь куни таваллуд топган ҳужумкор ярим ҳимоячи жамоанинг айни пайтда Тожикистонда бўлиб ўтаётган ўқув-машғулот йиғинларига қўшилди. 

 Механовичнинг охирги клуби Босниянинг “Радник Биэлина” ҳисобланади. У ерда 16 та ўйинда 2 та гол урган ва 8 та голли пасни амалга оширган. 

 Умуман олганда, Мирзад фаолияти мобайнида “Млада Болеслав” (Чехия), “Колин” (Чехия), “Подбрезова” (Словакия), “Варнсдорф” (Чехия), “Яблонес” (Чехия), “Фастав Злин” (Чехия), “Ордабаси” (Қозоғистон), “Ал-Шола” (Саудия Арабистони), “Тузла Сити” (Босния ва Герцеговина)” ва “Радник Биэлина” (Босния ва Герцеговина) клубларида тўп сурган. 

 Ҳозирга қадар Механович 265та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 52та гол урган ва 63та ассист қайд этган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.