Кучли тўртлик имконияти

Кучли тўртлик имконияти

Opta гуруҳи суперкомпьютер ёрдамида Испания Ла Лигаси якунига боғлиқ ўз прогнози кўрсаткичларини янгилади.

Олдинроқ чемпионлик учун «Барселона»нинг имконияти юқори баҳоланган бўлса, энди вазият бирдан ўзгарди ва «Реал» яна бош фаворит бўлиб олди. 
«Атлетик». Бильбао клубининг бош соврин соҳибига айланиш имконияти атиги 0,5 фоизга тенг. Лекин баскларнинг Примеро финишида 4-ўриндан жой олишлари эҳтимоли анча катта.

«Атлетико». Диего Симеоне жамоаси ғалабали юриши эвазига чемпионлик тахтига кўтарилиш имкониятини 13,9 фоизга оширди. Аммо бу ҳали анча кам, барибир. «Матрасчилар»да бронза медалини ютиш эҳтимоли 45,9 фоиз даражасида баҳоланмоқда. 

«Барселона». Каталония дружинаси старт­даги тезлик ва шиддатни узоқроқ ушлаб қололмади ва бош соврин учун имконияти 27,2 фоизга тушди. Ханс-Дитер Флик жамоасининг вице-чемпион бўлиши эҳтимоли эса 39,8 фоизга ошди.

«Реал». Карло Анчелотти жамоасининг чемпионлик мақомини муносиб ҳимоя қилиши эҳтимоли 58,5 фоиз даражасида баҳоланмоқда. «Қироллик клуби»нинг кумуш медаль совриндорига айланиш имконияти эса - 28,9 фоиз