Катта сенсацияга оз қолганди-я...
Жаҳон футболида Франция кубогидек сенсацияларга тўла турнир топилмаса керак.
2023 йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилаётган нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс айниқса, жорий мавсум ёрқин ўйинлари билан мухлис ва мутахассислар эътиборига тушди
Ҳар ҳолда, футболчи «россонерлар» либосидаги 16та ўйинда 5та гол ва 3та ассист қайд этди. Рейндерс янги йил арафасида клуб телеканалининг махсус дастурида меҳмон бўлиб, шахсий ҳаёти, пулга муносабати ва футболкалар коллекцияси ҳақида гапириб берди.
Милан шаҳрига меҳр
- Милан худди ўз уйимдек бўлиб қолди. Агар Нидерландияга борсам, ортга қайтаётиб яқинларимга беихтиёр ўз уйимга кетаётганимни айтаман. Бинобарин, бу ерда ўзимни жуда эркин ҳис қиламан. Жамоада эса қуш каби енгилман. Муҳими, шахсий уйим бор ва ватандош дўстларим ёки қариндошларим муаммосиз меҳмонга келишлари мумкин. Қолаверса, парвоз вақти ҳам кўп эмас - атиги 1,5 соат. Умуман, Италияда ҳаёт тарзи яхши. Дейлик, озиқ-овқат масаласида қандайдир камчилик йўқ. Агар шаҳар марказига борсам, мухлислар бирга суратга тушишни сўрашади, бу ҳам мен учун муаммо эмас.
Аралаш ва аҳил оила
- Онам асли индонезиялик, отам - нидерланд. Хуллас, биз фарзандлар - мен, укам ва синглим аралаш оила тарбиясини кўрдик. Эътиборли томони, ўғлим Ксавьен ҳам биз билан қисматдош. Чунки рафиқам Ироқдан. Вояга етганимда Индонезия ва Нидерландия маданияти менга бирдек ижобий таъсир кўрсатди ва ниманидир ўзгартиришни хоҳламайман. Ҳамиша ўзлигимизни сақлаб қолишимиз шарт. Ўғлимни ҳам шундай руҳда тарбиялаш ҳаракатидамиз.
Пулга муносабат
- Эсимда, АЗ билан дастлабки профессионал шартномани расмийлаштирганимда, ота-онам агар хоҳласам, топганимни тўлиқ ўзим ишлатишим мумкинлигини айтишганди. Ҳа, пул ҳаётни енгиллаштиради, лекин соғлом бўлиш муҳимроқ, яна бошқаларга ёрдам қўлини чўзиш ҳам. Шунинг учун отамни шахсий агент сифатида танладим. Чунончи, пул ва бизнес масалаларини фақат ўзим ишонган одамга топширишни хоҳлайман.
Италия ва Нидерландия ўртасидаги фарқ
- Нидерландияда одамлар кечки тамаддига соат 18:00-18:30да боришга одатланишган. Италияда эса ресторанлар бу вақтда ёпиқ бўлади ва бизга маъқул келадиганлари соат 19:00дан кейин очилади. Бу мен учун нисбатан кечдир, айниқса, ёш фарзандимиз борлигини назарда тутсак.
Ўғлининг таъсири
- Ксавьен туғилганидан кейин ҳаммаси мутлақо ўзгарди. Илгари мағлубиятдан кейин уйга қайтсам, ўзимни қандай чалғитишни билмасдим. Энди эса уйга кириш билан кўп нарсани унутаман. Фарзанд - ҳар қандай инсон учун дунёдаги энг муҳим қувонч ва бирламчи омил. Агар ўғлим келажакда футболчи бўлишни истаса, уни шахсан ўзим шуғуллантиришни хоҳлардим. Албатта, ўғлим истиқболи учун зарур ҳамма нарсани муҳайё этишни хоҳлайман. Мен учун энг муҳими - уни соғлом ва бахтиёр кўриш.
Футболкалар коллекцияси
- Ҳа, бисотимда рақиблар билан алмаштирилган футболкалар талайгина. Баъзилари Нидерландиядаги уйимизда сақланмоқда. Энг қадрлисими? «Удинезе»даги дўстим Кингсли Эхизибуэнинг формаси, менимча. Ахир биз 1та шаҳарда таваллуд топганмиз, бирга улғайганмиз. Никоҳ тўйимда ҳам айнан Кингсли куёвжўра бўлганди. Коллекциямда «Ливерпул»нинг нидерландиялик 3 нафар вакили - ван Дейк, Гакпо ва Гравенберх либослари ҳам бор. Шунингдек, германиялик Киммих, босниялик Крунич ва яна Фримпонг формаларини олиб қолганман. Тўғриси, ўзим таниган футболчилар билан либос алмаштиришни ёқтираман.
Укаси - Элиано ҳақида
- Укам энг яхши дўстларимдан биридир. Ҳаммасини баҳам кўрамиз ва ҳар куни суҳбатлашамиз. Элиано ҳозир Индонезия терма жамоасида ўйнамоқда ва у билан чинакамига фахрланаман.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Жаҳон футболида Франция кубогидек сенсацияларга тўла турнир топилмаса керак.
Opta гуруҳи суперкомпьютер ёрдамида Испания Ла Лигаси якунига боғлиқ ўз прогнози кўрсаткичларини янгилади.
Яна бир бора Янги йилингиз муборак, азиз мухлислар! Ўйлаймизки, бу сафарги мулоҳазаларимиз сарлавҳаси учун бизни баландпарвозликда айбламайсиз.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789