Кучли тўртлик имконияти
Opta гуруҳи суперкомпьютер ёрдамида Испания Ла Лигаси якунига боғлиқ ўз прогнози кўрсаткичларини янгилади.
Жаҳон футболида Франция кубогидек сенсацияларга тўла турнир топилмаса керак.
Қуйи дивизион вакилларининг ақл бовар қилмас юришларига етарлича мисоллар келтириш мумкин. Тўғри, мамлакат кубогининг жорий мавсуми 1|32 финали юракларни ўйнатувчи кутилмаган натижаларсиз якунлади. Лекин Франция чемпионати пирамидасида бешинчи ўринда турувчи дивизион вакили - «Корте» шундай «сюрприз» улашишга жуда-жуда яқин келганди. Диққат қилинг, ҳаваскорлардан тузилган бу жамоа ўта кучли «Ницца»га қарши баҳснинг асосий вақтини 1:1 ҳисобида якунлади. Агар «Корте» футболчилари пенальтилар сериясида совуққонликни сақлаб қолишганидами, «Ницца» тоза шармандаликка йўлиқарди...
«Ницца»нинг Франция кубоги 1|32 финалидан муаммосиз ўтиши кутилганди. Ҳар ҳолда, қуръа Лига 1нинг энг барқарор иштирокчиларидан бирига Бешинчи дивизион вакили «Корте»ни тортиқ этди. Бу клубнинг ўзига хос томони шуки, у Корсика ороли шарафини ҳимоя қилади. Корсикаликлар эса ҳеч қачон ўзларини тўлақонли француз ҳисоблашмайди. Маҳаллий аҳоли шеваси ҳам итальян тилига ўхшаб кетади. Корсикада французча эмас, фақат итальян тилида сўзлашувчи одамлар ҳам етарли. Тарихга назар солсак, Франциянинг энг номдор императори Наполеон Бонапарт ҳам корсикалик бўлган. У болалигида итальян тилида гапирган ва фақат 10 ёшни қарши олганидан кейингина французчани ўргана бошлаган.
Футболга қайтсак, «Корте»нинг логотипи Корсиканинг яна бир клуби «Аяччо»никига ўхшаш. Эътиборлиси, «Корте» ҳудуднинг ушбу анча номдор вакилидан 2 йил олдин тузилган. Яъни «Корте»га 1908 йили асос солинган («Аяччо» эса 1910 йилда ташкил этилган). Яна бир томони, узоқ вақт давомида Корсика ҳудудий чемпионатидан нарига ўтолмаган «Корте» 2020 йилга келибгина Бешинчи дивизионга кўтарилди. Хуллас, Корсика клуби камтарона тарихи ва мақомига қарамай, 1|32 финалда «Ницца»га ҳақиқий жанг таклиф қилди ва юқори дивизион вакилини «оёғидан тортиб қолиши» ҳеч гап эмасди. Ҳар ҳолда, «Корте» футболчилари 11-дақиқада ҳисобни очишди ва асосий вақтни 1:1 ҳисобида якунлашга муваффақ бўлишди. Ҳа, «Ницца» 39-дақиқадаёқ майдонда камчилик бўлиб қолди, лекин кучлар нисбатида фарқ катта эди, барибир. Меҳмонда ўйнаган Лига 1 клуби ҳар тугул иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштириш йўлини топди. Муҳими, «Корте» барчасини пенальтилар сериясигача чўзди ва «Ницца»ни кубок учун курашдан чиқариб юборишга яқин келди. Бироқ «лотерея»да омад ҳаваскорлардан юз ўгирди - 3:5.
Инсоф юзасидан айтиш керак, «Ницца» аслида яққол устун кўринди ўйин давомида. Жамоанинг таҳликали пенальтилар сериясигача боришида эса бош «айбдор» - бу «Корте»нинг 35 ёшли дарвозабони Жак-Андре Люсиани. Гап ҳеч қачон профессионал даражада ўйнамаган ошпаз ҳақида кетмоқда. У A La Pasta Corte оилавий ресторани эгаси ва бош ошпазидир. Жак-Андре таомларни яхши тайёрлайди. Ҳар ҳолда, TripAdvisor сайтида унинг ресторанига анча юқори баҳо берилган - 4,5 балл. Маълум бўлишича, Люсианининг оилавий ресторанида асосан итальянча таомлар тайёрланади. Энди диққат қилинг, шу ошпаз учрашув давомида «Ницца» футболчилари йўллаган 16та зарбани бартараф этди. Профессионалларга қарши 16та «сэйв»! Бежиз Франция матбуотида Жак-Андренинг ишончли ҳаракатлари алоҳида таъкидланмади. «Ницца» клуби расмий сайти ижодкорлари ҳам Люсианини мақташдан ўзларини тўхтатиб қололмадилар: «Дарвозабон эмас, ўтиб бўлмас девор! Шунчаки, респект!» Корсикаликлар юритадиган Corse Matin сайтида эса Люсианига «Баҳайбат» таърифи ишлатилди. Тўхтанг, энди асосий факт: sofascore портали пазанда-кипернинг ўйинига максимал баҳо қўйди - 10,0 балл. Бунақаси ҳатто Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга ҳам бутун фаолияти давомида 1-2 марта насиб этган, холос. Оддий айтганда, sofascore порталидан 10 балл олиш энг етук юлдузларга ҳам орзудек гап...
М.ҲОШИМОВ тайёрлади
Opta гуруҳи суперкомпьютер ёрдамида Испания Ла Лигаси якунига боғлиқ ўз прогнози кўрсаткичларини янгилади.
2023 йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилаётган нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс айниқса, жорий мавсум ёрқин ўйинлари билан мухлис ва мутахассислар эътиборига тушди
Яна бир бора Янги йилингиз муборак, азиз мухлислар! Ўйлаймизки, бу сафарги мулоҳазаларимиз сарлавҳаси учун бизни баландпарвозликда айбламайсиз.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789