Cевгилисига қилинган таҳдидлари туфайли Мауро Икардининг телефони мусодара қилинди.

Cевгилисига қилинган таҳдидлари туфайли Мауро Икардининг телефони мусодара қилинди.

Собиқ рафиқаси Ванда Нарага таҳдид қилгани ҳақидаги даъволар ортидан Туркиянинг “Галатасарой” клуби ҳужумчиси Мауро Икардининг телефони тортиб олинди.

 El Dia хабарига кўра, Икарди Буэнос-Айрес прокуратурасига янги севгилиси Чина Суарес ва адвокат ҳамроҳлигида ташриф буюрган. Футболчи иш доирасида мобил телефонини беришга мажбур бўлган, бироқ у қурилма парольини айтишдан бош тортган.

 Қайд этилишича, иш бўйича экспертиза телефондан тўлиқ фойдаланмасдан ҳам ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолатда прокуратура телефонни очиш учун расмий буйруқни кутади, ҳамда футболчи телефон тизимига киришни рад эта олмайди.

 Аввалроқ Нара собиқ турмуш ўртоғини унинг интим видеоларини чоп этиш билан таҳдид қилганликда айблаган эди. Шунингдек, Икардини ОАВда ўз аёлини шарманда қилиш учун журналистларга 20 минг доллардан кўпроқ пул тўлаганликда айблади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.