Чиро Феррара: "Менга Тиаго Мотта ёқади, аммо..."
Саудиянинг Ар-Риёд шаҳрида араб ва итальян футболи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган анжуманда «Ювентус» собиқ футболчиси Чиро Феррара ҳам иштирок этди.
Франция кубоги дунё футболидаги энг сенсациясевар турнир эканлиги ҳақида жуда кўп ёзилган, хўп гапирилган.
15 январь куни бу тушунча яна бир марта ўз исботини топди - мамлакат чемпионати пирамидасида 5-қатор ҳисобланадиган дивизион иштирокчиси Лига 1да ўз ўрнига эга клубни мусобақадан четга чиқариб юборди. Аниқроқ айтсак, Бешинчи дивизионда ўйнаётган «Бургуан-Жалье» ўз майдонида «Лион»га қарши ўйинда катта жасорат кўрсатди.
«Бургуан Жалье» - «Лион» ўйинининг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Эътиборли томони, «тўқувчилар» ўйин давомида турли ҳолатларга тушишди. Яъни биринчи бўлимда мезбонлар (ҳаваскорлар) урган нисбатан тезкор голга танаффусга чиқиш арафасида жавоб беришди. Иккинчи бўлимда эса ўзлари ҳисобда олдинга чиқиб олишди, лекин «Жалье» сира бўш келмай, мувозанатни тиклади. Шу тариқа пенальтилар сериясигача чидаган Бешинчи дивизион иштирокчиси «лоторея»да омадлироқ чиқди - 4:2. Сенсация даражасини кўрсатиш учун айтиш керак, «Лион» майдонга деярли асосий таркиб вакиллари билан тушганди. Дейлик, пенальтилар сериясида Корантен Толиссо ва Александер Ляказетт ҳеч ким танимайдиган дарвозабон Ронан Же билан «дуэл»да омадсизликка учради.
Табиийки, «Лион»нинг Бешинчи дивизион вакилига йўл бўшатиб, Франция кубоги 1/16 финалидаёқ четга чиққани жамоа мухлисларига сира ёқмади. Бинобарин, сафарга «Лион» ортидан чамаси 300 киши борганди. Хуллас, Лига 1 клуби фанатлари аламдан стадионнинг ўзида катта тартибсизликларни юзага келтиришди. Улар меҳмон жамоа вакилларига ажратилган сектордаги ўриндиқларни суғуриб олиб, майдонга ташлашди. Оқибатда полиция кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга ҳам мажбур бўлди. Жамоа бош директори Лоран Прюдом кейинчалик зўравонлик учун мухлисларни кескин қоралаш баробарида «Бургуан Жалье» раҳбариятидан узр сўради ва стадионга етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилишини маълум қилди.
Дарвоқе, «ПСЖ» ҳам 1/16 финал ўйинида Бешинчи дивизион иштирокчиси («Эспали») билан ўйнади ва «Лион» аҳволига тушиши ҳеч гап эмасди. Ҳартугул, парижликлар 88-дақиқадан кейин 2та гол уриб, 2:2 ҳисобини 4:2га айлантира олишди. Агар «Эспали» яна озгина чидаганида ва иш пенальтилар сериясига тақалганида, барчаси мутлақо бошқача хотима топиши ҳам мумкин эди.
Ўз ўрнида айтиш керак, маҳаллий мухлислар камтарин жамоанинг Франция кубоги 1/8 финалига чиққанини майдонда футболчилар билан бирга нишонлашди.
Саудиянинг Ар-Риёд шаҳрида араб ва итальян футболи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган анжуманда «Ювентус» собиқ футболчиси Чиро Феррара ҳам иштирок этди.
Европа топ-лигаларида мавсум бошланганидан бери ярим йилдан озроқ вақт ўтди
«Ўрмончилар» тахаллуси билан тўп сурадиган «Ноттингем Форест» ҳозирда ЕЧЛ номи билан танилган турнирда 2 марта ғолиб чиққан.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789