Ғалабадан кейин Ибрагимович "Милан" кийим алмаштириш хонасида тасирли нутқ сўзлади

Ғалабадан кейин Ибрагимович "Милан" кийим алмаштириш хонасида тасирли нутқ сўзлади

Кеча оқшом Саудияда ўтказилган Италия суперкубоги финал учрашувида «Милан» «Интер»га қарши дербида суперкамбэк амалга ошириб, 8-бор мазкур совринни қўлга киритди.

Шу тариқа «Милан» 3 йилдан бери суперкубокни ҳеч кимга бермаётган ҳамшаҳарининг гегемонлигига чек қўйди. Учрашувдан сўнг миланликлар спорт директори Златан Ибрагимович жамоа кийиниш хонасида тасирли нутқ сўзлади. “Биз мақсадларимиздан бирига эришдик. Биз реакция кўрсатишингизни хоҳлаган эдик. Мана ўша реакция (кубокни кўрсатади). Давом этишдан олдин мураббий ва унинг штабини олқишламоқчиман. Сиз бир неча кун ичида жуда кўп иш қилдингиз. Яхшиям иситмалабсан, Сержио, акс ҳолда бир нечта телевизорни бузардинг. Футболчиларни ҳам табриклайман. Сиз бу совринни тер тўкиб, фидойилик ва ғалаба қозониш истаги билан қўлга киритдингиз. Қачонки жамоада ғалаба қозониш истаги бўлса, ғалабага чанқоқ бўлса, бу йигитларни мағлуб этиш қийин. Чемпионатни бошлаганимизда ҳаммаси ўзимизга боғлиқ, чунки ҳаммаси сизнинг миянгизда эканлигини айтгандим. Бугун буни исботладингиз. Энди биз Италияга қайтамиз, шу менталитетни ўзимиз билан олиб кетамиз, ўзимизга муносиб жойда бўлиш учун очколар тўплаймиз. Жамоа билан бирга — биз билан бирга бўлган барчани табриклайман: раҳмат! Сиз машҳур эмасдирсиз, майдонда ўйнамаётгандирсиз, аммо сиз биз учун ўйнаганлар каби муҳимсиз. Яна нима дейишим мумкин? Йигитлар, бу "Милан"! Биз совринлар ютиш учун ўйнаяпмиз. Агар сиз "Милан" тарихининг бир бўлаги бўлишни истасангиз, унда ғалаба қозонишингиз керак. Қани, 1, 2, 3 — “Forza Milan! Forza MILAN!”

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.