Камавинга 3 ҳафтага сафдан чиқди

Камавинга 3 ҳафтага сафдан чиқди

"Реал" хавбеки Эдуардо Камавинга бир неча ҳафтага сафдан чиқди.

Футболчи Испания Кубоги доирасида "Сельта"га қарши ўйинда жароҳат олган.

"Marca" хабарига кўра, футболчи ўйин давомида бир неча марта ўзини ноқулай ҳис қилган. Кейинчалик клубнинг тиббий штаби Камавинганинг чап оёғи мушакларида жароҳат борлигини аниқлаган. Тахминларга кўра футболчи 3 ҳафта ўйинларда қатнаша олмайди. У 9 февраль кунги "Атлетико"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Камавинга ушбу мавсумда Испания чемпионатининг 8та ўйинида қатнашди ва 2та ассист қайд этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.