Қойил-ей, топқир Арне Слот!
«Ливерпуль» 14 январь куни АПЛ 21-тури доирасида мағрур «Ноттингем Форест» меҳмони бўлди ва ортга 1:1 ҳисоби ва атиги 1 очко билан қайтди.
2-6 январь оралиғида Италия суперкубоги ташкилотчилари қатори Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрига ташриф буюрган таниқли шахслар орасида 1994 йили АҚШда ўтказилган жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Роберто Донадони ҳам бор эди.
Самарали футболчилик фаолиятини «Аталанта»да бошлаб, Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» клубида якунлаган италиялик афсона кейинчалик маълум муддат мураббий ролида ҳам ишлаб кўрди. Жумладан, 2006-2008 йиллар Италия миллий жамоасини бошқарди. Араб диёридаги Италия суперкубоги баҳсларини ёритиш мақсадида Ар-Риёдга йўл олган «Ювентус» расмий саҳифаси - jufc.ru сайти ижодкорлари фурсатдан фойдаланиб, Донадонини ҳам суҳбатга тортишди.
- Роберто, айни пайт Италия футболида ўзи хоҳлаган натижага эришиш учун курашаётган мураббий бор. Гап «Ювентус» бошқарувида дебют мавсумини ўтказаётган Тьяго Мотта ҳақида кетмоқда. Турин клубининг «А» серия турнир жадвалидаги ҳолатидан келиб чиқиб, қандайдир мулоҳаза юрита оласизми?
- Ўйлайманки, «Юве» каби катта клубларда ҳар қандай ислоҳотлар умумий натижаларига қараб амалга оширилади. Мотта бунга қадар «Болонья»да энг яхши сифатларини баралла намойиш этди, новатор-мураббий эканлигини исботлади. Ҳозир эса маълум қийинчиликлар қуршовида ишлашга мажбур бўлмоқда. Табиийки, «Ювентус»да ундан анча кўпроғини кутишмоқда. Агар муайян бир омадсиз ўйинга қараб, баҳо бериш сўралса, жамоа дейлик, суперкубок ярим финалида мағлубиятга лойиқ эмасди. «Милан»га қарши кечган учрашувни обдон таҳлил қилиб кўринг, фикримда асос борлигини пайқайсиз. Мисол учун, туринликлар биринчи бўлимда етарлича хавфли вазиятлар яратишди, фақат улардан самара чиқаришда оқсашди. Танаффусдан кейин эса «россонерлар» кам сонли ҳужумлардан оқилона фойдаланиб қолишди. Эҳтимол, «Юве»га ҳозирда жароҳатлар кўплиги ҳам салбий таъсир кўрсатаётгандир. Фикримча, айни пайт натижалардан кўз юмиш ва клубни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш жуда-жуда муҳим. Демоқчиманки, ўзгаришлар даврида натижага ёпишиб олиш ярамайди
- Тён Копмейнерс ҳақида нима дея оласиз? Катта умидлар билан харид қилинган футболчи нега кутилган даражада жонли ўйин намойиш этолмаяпти?
- Ҳа, Тён ўтган мавсумдаги ўйини даражасида тўп суролмаяпти - бу аниқ. Эҳтимол, унга жароҳат ҳам халал бераётгандир. Бизда бир назария бор. Унга кўра, «Аталанта»дан чиққан футболчилар одатда бошқа клубларда ўз савияларини ушлаб қололмайдилар. Бироқ Копмейнерснинг «Юве»даги фаолиятини шу тушунча бўйича ўлчаш нотўғри. Ҳа, бир жиҳатни аниқ айтаман, Бергамода футболчилар маълум бир чизмада ўйнашга ўрганиб қолишади, айниқса, жамоавий ҳаракатларга. Шунинг учун ҳам улар бошқа клубларда анча қийналишади. Чунки жамоавий йўсинда ўйнашга одатланган йигитлардан бирданига индивидуал ҳаракатланиш талаб этилади. Назаримда, айни шу масалада қийинчиликлар юзага келади. Ўйлайманки, Тён ҳозир «Юве»га мослашиш жараёнида ва вақт ўтиши билан асл даражасини кўрсата бошлайди.
- Ҳозирги «Ювентус»нинг энг катта муаммоларидан бири - бу Влахович. Сизнингча, Душан қандай салоҳиятга эга ва унинг ҳақиқий устунлигидан тўлиқ фойдаланиш учун нима қилиш керак?
- Ҳужумчилар қисматига шундай нарса ёзилганки, агар гол ура олишмаса, атрофда дарҳол ғалаён кўтарилади. Шу ўринда барчага эслатиб қўймоқчиман, Душан аввалги мавсум 12та гол урди ва нималарга қодирлигини амалда кўрсатиб қўйди. Уни ҳозир ҳам истиқболи баланд ҳужумчи сифатида кўряпман. Назаримда, Влаховичга ўз фазилатларини яққол кўрсатишга имкон яратиш учун жамоа ҳужумда тез-тез ротацияга қўл уриб туриш керак.
- Жорий мавсум «А» серияда кузатилаётган кучли рақобат қандай таассурот уйғотмоқда? Сизнингча, Италия футболи чиндан ҳам, ривожланмоқдами?
- Чемпионатда рақобат тобора кучайиб бораётгани нимадандир далолат бермоқда, албатта. Бу масалада якдил фикрга эгаман. Асосийси, жамоаларда барқарорлик бор. Қаранг, скудетто учун курашда 4-5та жамоа баралла қатнашмоқда. Эҳтимол, бунинг таъсирида финишга қадар қизиқарли ва томошабоп ўйинларни у қадар кўп кўрмасмиз. Чунки пойгада қатнашаётган клублар ўз-ўзидан натижани биринчи ўринга қўяди. Шу маънода айтсам, футбол гўзаллиги нисбатан пасайиши мумкин, муҳими, яққол ўсиш йўқ эмас.
- Италия жамоаларига Консейсау каби серқирра мутахассислар етишмаётгандек...
- Кўриниб турибдики, нафақат Консейсау, балки унинг ўғли Франшискуда ҳам мухлисларни ҳаяжонга соладиган хусусиятлар мавжуд. Айтадиган гап кўп, лекин ёш футболчиларда ишонч уйғотиш учун уларни фактлар асосида қўллаб-қувватлаш лозим. Агар ўйинларга нисбатан муносабатимизни ўзгартирмасак, ҳар доим бир хил муаммо қурбонига айланиб қолаверамиз. Масалан, Италияда фақат натижага эътибор қаратиш ҳаддан ташқари авж олиб бормоқда.
- 21-аср бўсағасида Саудия Арабистони футболига юзланган эдингиз. Араб диё-ридаги фаолиятингиздан қандай хотиралар қолган?
- 2000 йили «Ал-Иттиҳод» сафига қўшилиш асносида Саудия футболига юз бурган биринчи италиялик бўлгандим. Ўшанда Саудия клублари муайян мавсум кўпи билан 2 нафар хорижликни рўйхатдан ўтказа оларди, холос. Айни вазиятга қарасак, Саудия нафақат футбол, балки ижтимоий соҳаларда ҳам катта ўзгаришларни бошдан ўтказмоқда. Ажойиб ривожланиш. Тўғриси, мамлакатда ҳаммаси буткул ўзгармоқда. Дейлик, мен ўйнаган даврда аёллар эркак ҳамроҳлигисиз автомобиль бошқаролмасдилар, уларга кўчада ёлғиз юриш ҳам тақиқланган эди, энди ҳаммаси бошқача. Туризм соҳасида ҳам катта тараққиёт кузатилмоқда. Ўзимга келсак, ўйлашимча, Жидда клубида тўплаган тажрибам спорт нуқтаи назаридан муваффақиятли чиққанди. Ҳар ҳолда, чемпионликни тантана қилган ва миллий кубокни ҳам қўлга киритгандик. Бу жуда ижобий натижа ҳисобланган, зеро, «Ал-Иттиҳод»га халқ жамоаси сифатида қарашарди. Асосий рақобатчимизга асосан бойлар эгалик қилишарди. Шунинг учунми, бизнинг муваффақият бутун мамлакатда икки ҳисса хурсандчиликни юзага келтирганди.
- Қизиқ, Саудия Арабистонида мураббийлик қи-лишни хоҳлармидингиз?
- Яқиндагина «Ал-Арабия» телеканалига интервью бердим. Араблар ҳам худди шу савол билан юзланишди. Яширмайман, саудиялик айрим мутахассислар билан муайян суҳбатлар бўлди, жумладан, академия ташкил этиш бўйича таклифлар йўқ эмас. Лекин келинг, барчасини вақт измига топширайлик. Келажакда бирор қизиқарли лойиҳага қўл ураманми? Кузатамиз.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
«Ливерпуль» 14 январь куни АПЛ 21-тури доирасида мағрур «Ноттингем Форест» меҳмони бўлди ва ортга 1:1 ҳисоби ва атиги 1 очко билан қайтди.
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти анъанага кўра, ортда қолган 2024 йилги натижалар сарҳисоби учун Radio anch’io sport студиясида меҳмон бўлди.
2024 йил якуни бўйича барча футболчиларнинг трансфер баҳосини оширган, ўз ҳолича қолдирган ёки пасайтирган transfermarkt портали янги тасниф бўйича турли-туман рейтингларни ҳам қайта шакллантирмоқда
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789