Шкринярнинг “Фенербахче”га трансфери барбод бўлиши мумкин

Шкринярнинг “Фенербахче”га трансфери барбод бўлиши мумкин

"ПСЖ" ва "Фенербахче" нима учун Шкринярнинг трансферини расман расмийлаштира олмаслиги маълум бўлди

 Словакиялик ҳимоячи Милан Шкриняр тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, Туркиянинг "Фенербахче" жамоасига “ПСЖ”дан ижара асосида ўтди, аммо трансфер ҳали расмийлаштирилмаган. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди. 

 Манбага кўра, келишув ҳали расман имзоланмаган чунки “ПСЖ” ўз футболчисини ижарага бериш учун қоидага кўра, бошқа клубда ижарада тўп сураётган футболчисини сотиши керак (боиси ижарага берилган футболчилар лимити тўлган. Эндиликда ПСЖ футболчиларини фақатгина сотиш орқали бу муаммодан чиқиб кетиши мумкин).

Маълумот учун, Шкриняр жорий мавсумда барча мусобақаларда 5та ўйин ўтказди. Футболчининг ПСЖ билан тузилган шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Нуфузли Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, унинг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.