Шомуродов учун имконият пайдо бўлди. Энди у ўзини кўрсатиши керак

Шомуродов учун имконият пайдо бўлди. Энди у ўзини кўрсатиши керак

Бир неча манбаларнинг таъкидлашича, Клаудио Раньери таркиб танлашда айрим ўзгаришларни қилишига тўғри келмоқда.

Жамоанинг асосий тўпурари Артём Довбик касал бўлиб қолган ва сўнгги машғулотларда қатнашмади. “Рома”да Довбикдан ташқари фақат биргина марказий ҳужумчи – Элдор Шомуродов бор. Раньери “Кальяри”даги шогирдини “Лечче”га қарши бошланғич таркибда ўйнатишни мўлжаллаган.

Охирги машғулотларда мураббийлар штаби Элдор Шомуродовни марказий ҳужумчи ролида синаб кўрди ва Клаудио Раньерининг мана шу қарори бўйича ўйин схемаларини амалиётга тадбиқ қилди. Аввалги учрашувда ҳам ўзбек футболчиси Артём Довбик ўрнига майдонга тушган эди. Мураббий штаби Пауло Дибалани ҳужум марказида ўйнатиш фикридан қайтди ва аргентиналик юлдуз ўз позицияда қоладиган бўлди, - деб ёзмоқда laroma24.it манбаси.

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.