Агар Ҳусанов катта клубга трансфер қилинса...

Агар Ҳусанов катта клубга трансфер қилинса...

«Ланс»да порлаётган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг эҳтимолий трансферига оид хабарлар кўпайгани сари мухлисларни битта савол ўйлантирмоқда:

«Агар у катта клубга ўтса, «Бунёдкор» ва «Энергетик-БГУ» (Беларусь) қанча пул олади?» SamvelKarlenovich каналида шу саволга жавоб ўлароқ, ФИФА қоидалари асосида таълим компенсацияси ва бирдамлик тўловлари қандай ҳисобланиши ҳақида тушунча берилди.

Тахмин қиламиз, Ҳусанов қишда 15 миллион евро эвазига «Тоттенхэм» (Англия) клубига ўтади. Шунда «Бунёдкор» ва «Энергетик-БГУ» қанчадан улуш олиши мумкин? Аввалига ФИФА қоидалари бўйича қисқача шарҳ, кейин ҳисоб-китоб... 

ФИФАнинг таълим компенсацияси ва бирдамлик тўловлари қоидалари

1. Таълим компенсацияси

Мақсад: ёш футболчиларнинг тайёргарлиги ва ривожланишига сармоя киритган клубларни рағбатлантириш.

Қачон тўланади?

*** Биринчи профессионал рўйхатдан ўтишда: футболчи илк марта бошқа мамлакат клубида профессионал сифатида рўйхатдан ўтганида.

*** Кейинги халқаро трансферларда: футболчи 23 ёшга тўлгунгача, охирги клубига халқаро трансферлар давомида.

Ҳисоб-китоб

Янги клубнинг категориясига ва футболчи 12-21 ёшда тайёргарлик кўрган йилларга асосланади.

Клублар категориялари

Клублар конфедерация бўйича Iдан IVгача туркумланади ва ҳар бир даража учун ўқув харажати турлича.

2. Ҳамжиҳатлик механизми (бирдамлик тўлови)

Мақсад: футболчининг 12-23 ёш оралиғида тайёргарлик кўришига ҳисса қўшган барча клубларни рағбатлантириш.

Қачон тўланади?

*** Профессионал футболчи шартнома асосида халқаро трансфер қилинганида.

Ҳисоб-китоб

*** Ҳар қандай трансфер тўловининг 5 фои­зи бирдамлик ҳиссаси сифатида ажратилади.

*** 12-23 ёш оралиғидаги даврда футболчи қайси клубларда бўлганига пропорционал равишда тақсимланади.

ФИФА қоидалари асосида ҳисоб-китоб

Футболчининг туғилган санаси: 2004 йил 29 февраль

Фаолияти хронологияси

1. «Бунёдкор»

Бошланиши: 2016 йил 29 февраль (12 ёш)

Тугаши: 2022 йил 1 март

Давомийлик: 72 ой

2. Энергетик-БГУ

Бошланиши: 2022 йил 1 март

Тугаши: 2023 йил 1 июль

Давомийлик: 16 ой

3. «Ланс»

Бошланиши: 2023 йил 1 июль

Тугаши: 2025 йил 1 январь (тахминий трансфер)

Давомийлик: 18 ой

12 ёшдан трансфер санасигача бўлган умумий ойлар (амалда клубсиз): «Бунёдкор» ва «Энергетик-БГУ»: 72+16 = 88 ой

Бирдамлик тўловини ҳисоблаш

1-қадам: умумий бирдамлик ҳиссасини аниқлаш

Трансфер тўлови: 15000000 евро

Бирдамлик ҳиссаси (5 фоиз): 15000000 x 5 фоиз = 750000 евро

2-қадам: ҳар бир клуб улушини ҳисоблаш

Жами мувофиқ ойлар: 88 ой

«Бунёдкор» улуши: 72 ой|88 ой = 81,82 фоиз

Бирдамлик тўлови: 0,8182 x 750000 = 613636,36 евро

«Энергетик-БГУ» улуши: 16 ой|88 ой = 18,18 фоиз

Бирдамлик тўлови: 0,1818 x 750000 = 136363,64 евро

Жавоб

«Бунёдкор» тахминан 613636,36 евро бирдамлик тўлови олади.

«Энергетик-БГУ» тахминан 136363,64 бирдамлик тўлови олади.

ФИФА қоидаларини қўллаш

Ҳамжиҳатлик механизми

ФИФА қоидаларига кўра, профессионал футболчи шартнома асосида халқаро трансфер қилинганида, сумманинг 5 фоизи 12-23 ёш оралиғидаги тайёргарликка ҳисса қўшган клубларга тақсимланади.

Ҳисоб-китоб: бирдамлик тўлови футболчи ҳар бир клубда ўтказган вақтга пропорционал равишда тақсимланади.

Таълим компенсацияси

ФИФА қоидаларига кўра, таълим компенсацияси қуйидаги ҳолларда тўланади:

*** Футболчи илк марта бошқа мамлакатда профессионал сифатида рўйхатдан ўтганида.

*** 23 ёшгача бўлган халқаро трансферларда, фақат сўнгги клубига.

Бу ҳолда

*** «Ланс» (сўнгги клуб) «Тоттенхэм»дан таълим компенсацияси олиши мумкин.

*** «Бунёдкор» ва «Энергетик-БГУ» таълим компенсацияси олмайди.

Хулоса

Бирдамлик тўлови

*** «Бунёдкор» ва «Энергетик-БГУ» 12-23 ёш оралиғида футболчи рўйхатдан ўтган давр­лар учун пропорционал равишда жами 750000 евро бирдамлик тўловини олади.

Таълим компенсацияси

*** «Ланс» сўнгги клуб сифатида таълим компенсацияси олиши мумкин.

*** 

Profuturestar сайти талқинига кўра, Абдуқодир Ҳусанов айни пайт 21 ёшгача бўлган ҳимоя­чилар орасида 1-ўринда бормоқда. Ҳамюртимиз жаҳон миқёсидаги рейтингнинг кучли 10талигига кирган ягона осиёликдир. 

*** 

Абдуқодир Ҳусановга даъвогарлар қаторига Жозе Моуриньо бошқарувидаги «Фенербахче» ҳам қўшилди. Sabah нашрида ёзилишича, ҳимоя маркази учун 2 нафар футболчи номзодини кўриб чиққан Суперлига грандларидан бири якунда «Ланс» вакилини танлаган. Кутилишича, жамоа яқин орада 20 ёшли легионеримиз трансфери юзасидан Франция жамоасига расмий таклиф юборади. Бунга қадар «Тоттенхэм», «Ньюкасл», «Челси», «Вест Хэм», «Лестер», «ПСЖ» ва «Атлетико» клубларининг ҳимоячимиз хизматига қизиқаётгани маълум бўлганди. Transfermarkt портали айни пайт Ҳусанов трансферини 12 миллион еврога баҳоламоқда. 

*** 

Lensois.com портали сўровига кўра, Абдуқодир Ҳусанов «Ланс»нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси бўлди. Бу борада портал эксперти Элоиза де Местер маълумот берди: «Сўров ўзбек футболчининг «даҳшатли» ғалабаси билан якунланди. Мухлислар талқинига кўра, Ҳусанов жамоа­дошлари Адриен Томассон ва Реми Лабо-Ласкарини катта устунлик билан ортда қолдирди».

Сўров натижаси

Абдуқодир Ҳусанов - 81,9 фоиз

Адриен Томассон - 4,3 фоиз

Реми Лабо-Ласкари - 3,62 фоиз

Пшемислав Франковски - 3,39 фоиз

Мбала Н~Зола - 2,94 фоиз

Эслатиш керак, 20 ёшли легионеримиз сентябрь ва октябрь ойлари якунида ҳам «Ланс»нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганди.