Салоҳ "Ливерпул"дан кетишга қарор қилди

Салоҳ "Ливерпул"дан кетишга қарор қилди

Саудия Арабистони спорт медиа федерацияси аъзоси Абдулҳодининг сўзларига кўра, "Ливерпул"нинг тажрибали вингери Муҳаммад Салоҳ инглиз грандини тарк этишга қарор қилди.

  Манбага кўра, Салоҳ Саудия Арабистони чемпионатидаги клублардан бирига ўтиш бўйича келишувга эришган. Испан манбаларига таянган ҳолда пост қолдирган Абдулҳоди жумладан шундай ёзган: "Моҳамед Салоҳ Саудия Арабистони қироллиги билан келаси мавсум Roshn Leagueда ўйнаш учун шартнома имзолади, аммо у қайси клубда тўп суриши ҳали номаълум". 

Тушунтириш, Саудия Арабистони давлат инвестиция жамғармаси (PIF) лиганинг тўртта клуби – Ал-ҲилолАл-ИттиҳодАл-Наср ва Ал-Аҳли”га эгалик қилади. Салоҳ мамлакатда ўйнаш бўйича ҳукумат билан келишувга эришган бўлиши мумкин, аммо у қайси жамоада фаолият олиб бориши бўйича якуний қарор қабул қилинганича йўқ

 Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда 32 ёшли футболчи АПЛнинг 19та учрашувида 18та гол ва 13та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.