"Ювентус" "Челси" ҳимоячисини ижарага олди

"Ювентус" "Челси" ҳимоячисини ижарага олди

Туриннинг "Ювентус" клуби "Челси"нинг португалиялик ҳимоячиси Ренату Вейга трансферини якунлади, дея хабар беради журналист ва инсайдер Фабрицио Романо.

 Манбага кўра, "зебралар" Лондон клубига сотиб олиш опсиясисиз олти ойлик ижара учун 5 миллион евро тўлаганлар. Қайд этилишича, Вейга клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланишидан олдин "Челси"га қайтади. 

 "Ювентус" бош мураббийи Тиаго Мотта Вейгадан марказий ҳимоячи сифатида фойдаланмоқчи. 21 ёшли португалиялик 2024 йилнинг ёзидан буён «Челси»да тўп сурмоқда. Бу вақт ичида футболчи “аристакратлар” сафида барча турнирларда 18та ўйин ўтказиб, 2та гол ва 1та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт интернет портали футболчининг бозор нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда, футболчининг "Челси" билан шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади ва у яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.